Самарқанд туманидаги “Samrin trade” хорижий корхонаси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган. Йилига 8 минг тонна мева-сабзавотни қайта ишлаш қувватига эга мазкур корхонада 30 нафарга яқин ишчи меҳнат қилмоқда.
14.09.2018
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги ПФ-4931-сон Фармонига асосан “Ургут” эркин иқтисодий зонаси (ЭИЗ) ташкил этилган.Ҳозирда мазкур эркин иқтисодий зона ички бозорларимиздан тортиб, ташқи бозорларгача ўзи ишлаб чиқараётган турли хил маҳсулотларни етказиб бермоқда.
4.09.2018
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини янада қўллаб қувватлаш, божхона хизматини шаффофлигини таъминлаш, коррупция ва бошқа қонунбузарликларни олдини олиш, шунингдек мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун яратилган қулайликлар ва имкониятларни яқиндан етказиш мақсадида тадбиркорлар билан мунтазам учрашувлар ташкил этилмоқда.
4.08.2018
“Самарқанд” ТИФ божхона постида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида қабул қилинган янги меъёрий нормаларнинг мазмун-моҳиятини тадбиркорлик субъектларига етказиш мақсадида ўқув-семинар ташкил этилди.
4.08.2018
Наманган вилояти божхона бошқармаси ходимлари, Наманган телевидениясининг ижодий гуруҳи билан ҳамкорликда божхона соҳасида яратилаётган имкониятлар ва соҳага оид янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тадбиркорларга етказиш мақсадида Косонсой туманида жойлашган “Косонсой фарм” эркин иқтисодий зонасида учрашув ўтказишди.
4.08.2018
Мамлакатимиз иқтисодиётини юксалтириш мақсадида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кенг имкониятлар ва имтиёзлар берилмоқда. Ана шундай енгилликлар божхона соҳасида ҳам амалга оширилмоқда. Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан соҳадаги ўзгаришлар билан тадбиркорларни таништириш мақсадида учрашувлар ўтказилиб келинмоқда. Шундай учрашувлардан бири Нуробод туманида бўлиб ўтди.
2.08.2018
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти бошчилигида бошқарманинг тегишли бўлим ва гуруҳ бошлиқлари Пахтачи туманида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари билан учрашув ўтказди. Тадбирдан кўзланган мақсад тадбиркорларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга яқиндан кўмаклашиш, божхона соҳасига доир қонунчиликдаги янгиликлар, уларнинг фаолиятига оид жорий қилинган янги нормаларнинг мазмун-моҳиятини тушунтиришдан иборатдир.
31.07.2018
Ер юзида камдан кам учрайдиган табиий иқлим шароитларининг уйғунлиги туфайли мамлакатимиз мева сабзавотларга серҳосил бўлади. Шу боис ҳам саҳоватли ўзбек заминида етиштириладиган мева ва сабзавотлар юқори нуфузга эга. Айниқса, уларни қайта ишлаш орқали экспорт йўналтирилган маҳсулотлар, миллий брендимиз остида жахон бозорида шуҳратини янада оширади десак, бу ҳам ҳақиқат.
31.07.2018
Куни кеча “Қўқон” эркин иқтисодий зонасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга маъсул идоралар раҳбарлари ҳамда тадбиркорлар ва хорижий инвесторлар билан Фарғона вилояти божхона бошқармаси бошлиғи И.Азимов амалий учрашув ўтказди.
30.07.2018
Мамлакатимизда хорижий инвесторларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича қонун йўли билан кенг кўламдаги имтиёзлар, афзалликлар ва кафолатлар тизими белгилаб берилмоқда. Юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ривожлантиришга тўғридан-тўғри инвестициялар киритаётган хорижий инвесторлар учун максимал даражада қулай инвестиция муҳити яратилмоқда.
27.07.2018
Мамлакатимизда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар натижасида юртимиз улкан қурилиш ва бунёдкорлик майдонига айланиб бораётганлигига бугун барчамиз гувоҳ бўлиб турибмиз.
26.07.2018
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан Қўшработ туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда тумандаги тадбиркорлик субъектлари билан учрашув ўтказилди. Учрашувда вилоят божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ж.Қодиров ҳамда бошқарманинг тегишли бўлим бошлиқлари иштирок этди.
26.07.2018
Давлат божхона қўмитаси ташаббуси билан, Бухорода тадбиркорликни ривожлантиришга ва ишлаб чиқариш салоҳиятини янада яхшилаб, экспорт кўрсаткичларини оширишга қаратилган яна бир тадбир бўлиб ўтди.
26.07.2018
Давлат божхона қўмитаси Раиси ўринбосари А.Асамов Хоразм вилояти тадбиркорлари билан ўтказилаётган учрашувлар давомида ушбу соҳада амалга оширилаётган ишлар, инвестицияни жалб этиш масалалари, тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш бўйича амалий ёрдам бериш мақсадида вилоятдаги корхоналар фаолияти билан яқиндан танишди.
26.07.2018
Бугунги кунда мамлакатимиз раҳбари томонидан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва тадбиркорлик соҳасининг ривожига алоҳида эътибор берилмоқда. Хусусан, давлат ташкилотлари томонидан тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ташаббус ва ғояларини қўллаб-қувватлашга амалий кўмак берилмоқда.
26.07.2018
Давлат божхона қўмитасининг Тошкент шаҳар божхона бошқармасида тадбиркорлик субъектларини давлат хизматлари, ҳусусан божхона хизматининг сифатини янада ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан таништириш мақсадида учрашув ташкил этилди.
25.07.2018
Ўзбекистон Республикаси “Ҳуқуқбузарлик профилактикаси тўғрисида”ги Қонуннинг ижросини таъминлаш мақсадида “Жартепа” чегара божхона пости ходимлари Ургут тумани “Испанза” қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли “Жайратепа” маҳалласида “Божхона чегараси орқали товарлар ва транспорт воситаларини олиб ўтиш тартиби” мавзусида давра суҳбати ўтказишди
25.07.2018
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг мажлислар залида мамлакатимизга хорижий инвестицияларни жалб қилиш, чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар фаолиятини ривожлантириш масаласида тадбиркорлик субъектлари билан учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари Б.Хабибуллаев, Давлат божхона қўмитаси Раис ўринбосари А.Д.Асамов иштирок этишди.
24.07.2018
Андижон вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Э.Райхоновнинг Асака туманидаги “GM Uzbekistan” АЖ ҳамда Андижон шаҳридаги “Uz Koram Co” ҚК да сайёр учрашуви ўтказилди.
30.06.2018
Бугунги кунда мамлакатимизда жорий этилаётган барча ислоҳотлар мамлакатимизнинг янада ривожланиши, тадбиркорлик муҳитини яхшилашни кўзлаб амалга оширилмоқда. Ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига яратилаётган имтиёз, енгиликклар ҳам аввало тадбиркор манфаатига хизмат қилади.
9.02.2018