Хусусан, бир суткада 3 тонна 300 кг, 11 хил ўлчамдаги пластмасса трубалар ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Агро универсал продукт” МЧЖ, кунига 300 та кон саноатида фойдаланиладиган респиратор-ниқоблар ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Интернейшнл караван трейд” МЧЖ, 720 гектар ҳудудда ёнғоқ дарахтларидан интенсив боғ ҳамда узумзорлар ташкил қилган “Оқтепа унумдор замин” фермер хўжалиги фаолияти ҳамда “Қўшработ” кичик саноат зонасида амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишдилар.
“Оқтепа унумдор замин” фермер хўжалиги раҳбари 2-3 йил ичида ҳосилга кирадиган ёнғоқ дарахтлари мева берганида экспорт масаласида вилоят божхона бошқармасига амалий ёрдам сўраб мурожаат этишини таъкидлаб ўтди.
Жойларда тадбиркорларнинг муаммолари тингланиб, уларни қийнаб келаётган масалалар ечими бўйича маслаҳатлар бериб ўтилди.
Шу билан бирга божхоначилар корхона раҳбарларига ишлаб чиқарилган маҳсулотни экспортга йўналтириш бўйича тавсиялар беришиб, божхона органлари томонидан барча зарур амалий ёрдам кўрсатилиши айтиб ўтилди.
Бугун вилоят божхона бошқармаси раҳбарияти билан учрашиб, уларни маслаҳатларини эшитиб, фаолиятимизга бутунлай бошқача кўз билан қарашимиз кераклигини, уни тубдан ўзгартиришимиз фурсати етиб келганлигини англаб етдик- дейди “Интернейшнл караван трейд” МЧЖ корхонаси раҳбари У.Туғилов .
Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини янада жонлантириш мақсадида Президентимиз ва Ҳукуматимиз томонидан қабул қилинаётган фармон ва қарорларнинг ҳаётга татбиқ этилиши тадбиркорлик фаолияти кўламини кенгайтиришга, мамлакат экспорт салоҳиятини оширишда кичик бизнес субъектларининг фаол иштирок этишлари учун қулай шарт-шароитларни яратишга, уларни мамлакат тараққиёти йўлидаги фаол ҳаракатлантирувчи куч сифатида шаклланишига ва иқтисодиётдаги улушини янада кўпайишига хизмат қилади.
Самарқанд вилояти божхона
бошқармаси ахборот хизмати
26.07.2018