Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Андижонда сайёр учрашувлар давом этмоқда!
3249
Андижон вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Э.Райхоновнинг Асака туманидаги “GM Uzbekistan” АЖ ҳамда Андижон шаҳридаги “Uz Koram Co” ҚК да сайёр учрашуви ўтказилди.
Андижонда сайёр учрашувлар давом этмоқда!

Мухтарам юрбошимиз томонидан мамлакатнинг импорт ҳажмини қисқартириш ва маҳаллийлаштирилган маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш ишларини жадаллаштириш, бу борадаги энг муҳим вазифаларни белгилаб олишга бағишланган топшириқлар ижросига қаратилди.

Дастлаб учрашув «GM Uzbekistan» АЖ да ишлаб чиқарилаётган автомобиллар учун импорт қилинаётган эҳтиёт қисмларини маҳаллийлаштириш мақсадига қаратилди. Жамиятга импорт қилинаётган товарларни ўзимизда ишлаб чиқаришлик учун бизга нима керак?! Ушбу эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқаришда қандай дастгоҳ ва хом ашёлар керак бўлади? Айнан божхона тизимида унга қўлланиладиган имтиёзлар ҳамда кўрсатилиши мумкин бўлган яна бошқа амалий ёрдамлар тўғрисидаги фикрлар учрашув давомида илгари сурилди.

Учрашувда Андижон вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Президентимизнинг "GM Uzbekistan" маҳсулотларида нархлар шаклланишини такомиллаштириш чора-тадбирларига қаратилган навбатдаги қарорига мувофиқ бутловчи қисм ва узеллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш, автомобилсозликни ривожлантириш учун зарур бўлган асосий хом ашё ва материалларни ўзлаштириш ва ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича тармоқлараро кооперацияни кенгайтириш ҳисобига импортнинг улушини камайтириш ва маҳсулотлар таннархини пасайтириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги хақида ҳам сўз юритиб ўтди.

Сайёр учрашув Андижон.jpg

Тарафлар ўзларини соҳаларга оид қизиқтирган саволлар, фаолиятлари давомида учраётган муаммоли масалалар юзасидан таклифлар ҳамда божхона соҳасига оид янги қабул қилинган хуқуқий хужжатлар юзасидан барча саволларга божхона ҳодимларидан батафсил жавоблар олдилар.

Бундай учрашувлар мамлакат ривожига шубҳасиз ўзининг ижобий натижасини беради деб таъкидлади тадбир иштирокчилари. Зеро Давлат раҳбарининг олдимизга қўяётган вазифалари хар томонлама пухта ўйланган режа асосида амалга оширилмоқда. Шунингдек божхона хизматининг шаффофлигини таъминлаш, коррупцияни олдини олиш масалалари хақида ҳам сўз юритилди ҳамда бошқарманинг Ишонч телефонлари эслатиб ўтилди.

Бу каби учрашувлар мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда, кейинги манзил Андижон шаҳридаги “Uz Koram Co” ҚК бўлди. Унда ҳам асосий эътибор импортни оптималлаштириш ва товарлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалаларига қаратилди.

 

Фарҳод Каримов, 

Андижон вилояти 

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

 

30.06.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг