Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Хорижий инвесторлар учун қулай инвестиция муҳити яратилмоқда
2356
Мамлакатимизда хорижий инвесторларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича қонун йўли билан кенг кўламдаги имтиёзлар, афзалликлар ва кафолатлар тизими белгилаб берилмоқда. Юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ривожлантиришга тўғридан-тўғри инвестициялар киритаётган хорижий инвесторлар учун максимал даражада қулай инвестиция муҳити яратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан мамлакатимизда хорижий инвестицияларни жалб этиш, инвесторлар билан учрашиб, уларга кўмак кўрсатиш ҳамда мавжуд муаммоларни ечиш бўйича барча бўғинлардаги ташкилотларга тегишли топшириқлар берилган.

Инвесторларга яратилган имкониятларни кенг жамоатчиликка етказиш, соҳадаги мавжуд муаммоларни аниқлаш ва бартараф этишда божхона идоралари ўз хиссаларини қўшмоқда.

Қашқадарё вилоят божхона бошқармасида вилоятда фаолият юритаётган инвесторлар иштирокида ўтказилган навбатдаги давра суҳбати ҳам айни шу мақсадда ташкил этилди.

Тадбирда бошқарма бошлиғи Зафаржон Турдалиев иштирок этиб, экспорт-импорт, айниқса инвестиция лойиҳалари асосида олиб келинаётган товарлар божхона расмийлаштируви учун божхона ходимлари ҳар куни               24 соат давомида хизмат олиб бориши ҳақида йиғилиш иштирокчиларига маълум қилди.

Қайд этилганидек, ҳозирги кунда вилоятда бир неча инвестицион лойиҳалар амалга оширилаётган бўлиб, бу лойиҳаларга тўғридан-тўғри ҳорижий инвестиция киритилишидан ташқари корхона ва ташкилотларнинг ўз маблағлари жалб қилиниши режалаштирилган. Мазкур лойиҳаларда Нидерландия, Хитой, Туркия ҳамда Жанубий Корея каби давлатларнинг инвестициялари иштирок этмоқда.

Жумладан, Қамаши туманида жойлашган “Comfortable Business Service” қўшма корхонаси томонидан Жанубий Кореянинг “Myung Sung Placon LTD” корхонаси билан ҳамкорликда олиб борилаётган “Полиз экинларини етиштириш” лойиҳаси бўйича йиллик ишлаб чиқариш қуввати 16,00 миллиард сўмни ташкил этиб, 20 нафар янги иш ўринлари яратилиши белгилаб олинган.

Ўтказилган тадбирда хорижий инвестиция иштирокидаги лойиҳаларни амалга оширишда инвесторлар ва лойиҳа ташаббускорларига божхона соҳасида яратилаётган қулайликлар ҳамда амалдаги қонун-ҳужжатлар асосида белгиланган божхона имтиёзлари тўғрисида тушунчалар берилиб, уларнинг муаммолар тингланди ва мавжуд муаммоларни ечиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

 

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати

27.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг