Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Нукусда тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди
2185
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг мажлислар залида мамлакатимизга хорижий инвестицияларни жалб қилиш, чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар фаолиятини ривожлантириш масаласида тадбиркорлик субъектлари билан учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари Б.Хабибуллаев, Давлат божхона қўмитаси Раис ўринбосари А.Д.Асамов иштирок этишди.
Нукусда тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2018 йил 21 июнь куни инвестиция ва инфратузилма лойиҳалари рўйхатига киритилган лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш чоралари натижадорлиги масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида бевосита божхона органларига берилган топшириқлар тўғрисида тушунтириб ўтилди.

Шунингдек, тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 январдаги “Мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот ва хом ашё турлари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3479-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги
“Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5326-сон Фармони юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, иш фаолиятини янгидан бошлаётган ҳамда ўз фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида бўлган ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига аниқ таклифлар бериб ўтилди. 

Тадбиркорлик субъектлари ўзларини қизиқтирган саволлари, фаолиятлари давомида учраётган муаммоли масалалар юзасидан аниқ ечим ҳамда божхона соҳасига оид янги қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан барча саволларга батафсил жавоблар олдилар.

 

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

 

24.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг