Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наманган вилояти божхоначилари эркин иктисодиёт зонасида фаолиятини бошлаётган тадбиркорлар билан учрашишди
2577
Наманган вилояти божхона бошқармаси ходимлари, Наманган телевидениясининг ижодий гуруҳи билан ҳамкорликда божхона соҳасида яратилаётган имкониятлар ва соҳага оид янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тадбиркорларга етказиш мақсадида Косонсой туманида жойлашган “Косонсой фарм” эркин иқтисодий зонасида учрашув ўтказишди.

Учрашувда “Косонсой-фарм” эркин иқтисодий зонаси Дирекция давлат унитар корхонаси директори Юнусхон Мубораков ва ушбу эркин иқтисодий зонасида фаолият юритаётган тадбиркорлар иштирок этишди.               Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятни янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3818-сон қарори, ҳамда  Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июндаги “Хорижий автоташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб транзит ҳаракат қилиши учун мўлжалланган йўналишлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 492-сон қарори мазмун-мохияти учрашув иштирокчиларига етказилди.

Жумладан, 2019 йил 1 январдан амалга киритилиши белгилаб қўйилган импорт божи ставкалари ва олиб киришда акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкалари тасдиқланганлиги ҳамда 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб чегара божхона постларида божхона органлари томонидан божхона назорати ўтказилганда ветеринар, фитосанитар, экологик ва санитар эпидемиологик назоратни амалга оширилиши, иқтисодий ҳамкорлик ва ривожлантириш ташкилотига аъзо давлатларнинг аккредитациядан ўтган органлари томонидан мувофиқлик сертификатлари берилган, Ўзбекистон Республикасига олиб кирилаётган товарларга нисбатан мажбурий мувофиқлик сертификатлаштиришни амалга ошириш талаб этилмаслиги ва товарларнинг ИМ-40 режимига расмийлаштиришда товарларни мажбурий маркировка қилиш талаб этилмаслиги ҳамда “божхона омбори” режимида олти ойдан кўп бўлган товарларнинг божхона расмийлаштирувида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан божхона тўловлари юзасидан тақдим этиладиган имтиёзлар қўлланилмаслиги, шунингдек, жорий йилда ДБҚнинг веб-сайтида товарларнинг божхона чегараси орқали ҳаракати режимини тартибга солувчи барча норматив ҳужжатлар, ҳар бир товарга мос равишда божхона божлари ставкалари, ушбу ҳужжатларни берувчи органлар тўғрисида батафсил ахборотни, шунингдек, ТИФни амалга ошириш учун бошқа маълумотларни реал вақт режимида бепул асосда олиш имконини берадиган “Интеграциялашган тариф” интерактив хизмати жорий этилиши ва ушбу интерактив хизматда назарда тутилмаган маълумот ва ҳужжатларни давлат органлари томонидан талаб қилиш ман этилиши белгилаб қўйилганлиги тушунтирилди.

Наманган вилоят божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

4.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг