Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
ИНВЕСТИЦИЯ-ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТ ГАРОВИ
2964
Давлат божхона қўмитаси Раиси ўринбосари А.Асамов Хоразм вилояти тадбиркорлари билан ўтказилаётган учрашувлар давомида ушбу соҳада амалга оширилаётган ишлар, инвестицияни жалб этиш масалалари, тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш бўйича амалий ёрдам бериш мақсадида вилоятдаги корхоналар фаолияти билан яқиндан танишди.
ИНВЕСТИЦИЯ-ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТ ГАРОВИ

Вилоятнинг Қўшкўпир туманида жойлашган қизилмия илдизини қайта ишлашга мўлжалланган “HE FEI TECHNOLOGY CO.LTD” хорижий корхонаси ва Шовот туманида жойлашган ип-калава ишлаб чиқариш ва бўяш, пайпоқ махсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган МЧЖ шаклидаги “Textile Finance Horezm” қўшма корхоналарида ташкил этилган учрашувларда асосий эътибор чекка-чека ҳудудларда тадбиркорлик соҳасининг ривожида мавжуд муаммолар ечимига қаратилди.

Маълумот ўрнида шуни қайд лозимки, Хитой давлатининг “HE FEI TECHNOLOGY CO.LTD” хорижий корхонасининг умумий майдони
2 гектарга мўлжалланган бўлиб, бу ерда лойиҳа қиймати
3,5 млн. АҚШ долларлик инвестиция киритилган. Ушбу корхона 100 фоиз инвестор ҳисобидан молиялаштирилган ва янги корхона 2018 йилнинг
4-чорагида ишга тушиши режалаштирилган.

Учрашув давомида хорижлик инвесторлар томонидан божхона хизмати мутахассисларига корхона фойдаланишга топширилгач, йилига 3 минг тонна қизилмия илдизини қайта ишлаш қувватига эга бўлиши, 100 дан ортиқ янги иш ўрни яратилиши, маҳсулотнинг экспорт ҳажми 100 минг АҚШ доллари ташкил этиши кўзда тутилаётганлиги ҳақида маълумотлар тақдим этиб ўтилди.

Шунингдек, Шовот туманида жойлашган МЧЖ шаклидаги “Textile Finance Horezm” қўшма корхонасида давом этган учрашувда ҳам ишлаб чиқариш фаолияти билан яқиндан танишилди. Бу ерда хорижий инвестиция улуши 60,0 млн АҚШ доллар ташкил этади. Хорижий инвесторлар Швецария, Туркия давлатлари бўлиб, лойиҳанинг йиллик қуввати 16 минг тонна ип-калава ва 70 минг жуфт пайпоқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш қувватига эга. Кутилаётган экспорт ҳажми 1 млн. АҚШ доллари, яратилаётган янги иш ўрни 950 тани ташкил этиши кутилмоқда.   

Корхона раҳбари Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари А.Асамовдан ушбу корхонада божхона омборини ташкил этишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Мазкур мурожаат тез кунларда амалий ечимини топиш юзасидан керакли топшириқлар берилди.

Давлат божхона қўмитаси раҳбарияти Хоразмдаги чекка ҳудудларда жойлашган ишлаб чиқариш корхоналарининг фаолияти билан яқиндан танишибгина қолмасдан, тадбиркорлар ҳамда хорижлик инвесторлар билан очиқ мулоқотлар ҳам ташкил этдилар.

Самимий ва ишчанлик руҳида ташкил этилган учрашувларда  тадбиркорларга божхона органлари томонидан доимо амалий ёрдам кўрсатилиши, муаммо ва таклифлар бўлса ҳеч иккиланмасдан божхона хизмати ходимларига куну-тун мурожаат этиш мумкинлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

 

Хоразм вилояти божхона

бошқармаси

Ахборот хизмати

26.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг