Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Ургут” эркин иқтисодий зонаси фаолияти божхоначилар эътиборида
2177
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги ПФ-4931-сон Фармонига асосан “Ургут” эркин иқтисодий зонаси (ЭИЗ) ташкил этилган.Ҳозирда мазкур эркин иқтисодий зона ички бозорларимиздан тортиб, ташқи бозорларгача ўзи ишлаб чиқараётган турли хил маҳсулотларни етказиб бермоқда.
“Ургут” эркин иқтисодий зонаси фаолияти божхоначилар эътиборида

Бугунда Самарқанд вилоят божхона бошқармаси томонидан “Ургут” эркин иқтисодий зонаси иштирокчиларига қулайлик яратиш мақсадида, 3 нафар ходимдан иборат “Самарқанд” ташқи иқтисодий фаолият божхона постининг “Ургут” божхона пункти фаолияти ташкил этилган. Мақсад битта, у ҳам бўлса тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш.

Куни кеча “Ургут” ЭИЗ фаолитини янада жонлантириш, экспортбоб товарлар ҳажмини кўпайтириш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида вилоят божхона бошқармасининг Божхона тўловлари бўлими катта инспектори Тимур Назаров бошчилигида божхона ходимлари бу масканга ташриф буюришди.

Божхоначилар “Ургут” эркин иқтисодий зона дирекция Давлат унитар корхонаси етакчи ходими билан суҳбат олиб боришди.

Учрашув давомида тадбиркорларни қўллаб-қуватлаш, уларга қулай шароитлар яратиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3818-сонли қарори мазмун-моҳияти тушунтирилди. Мазкур Қарорга мувофиқ  импорт божи ва акциз солиғи ставкалари унификация қилинди ҳамда 2019 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилиши белгиланди.

Жумладан, жами 11 295 товар позициясидан 3 410 таси бўйича божхона божи ставкалари тушурилиб, 8 166 (6 240) та товар позицияси учун божхона божи 0 ставка миқдорида белгиланди. Божхона божи ставкасини ўртача арифметик ҳисоби амалдаги қарор буйича 6,45 % ташкил этган бўлса, янги қабул қилинган қарор бўйича 4,07 %ни ташкил этиб, 1,5 баробарга камайган.

Акциз солиғига тортиладиган жами 1 530 та товар позицияларидан 778 тасига акциз солиғи ставкаси 0 ставка миқдорида белгиланди (қисқариш 1,9 баробар), 752 та товар позициялари бўйича 5 %дан 70 %гача бўлган ставкалар янада қисқартирилди.

Бугунги кунда “Ургут” ЭИЗда фаолият кўрсатувчи 65 та корхоналарнинг ишлаб чиқариш лойиҳалари эркин иқтисодий зоналар маъмурий кенгаши томонидан тасдиқланган.

Тасдиқланган лойиҳалар доирасида 22 та аъзо корхоналар томонидан қиймати 23 816,6 минг АҚШ долларига тенг бўлган товарлар импорт қилинган бўлиб, 49,0 млрд. сўм миқдорида божхона тўловларидан имтиёз қўлланилган.

“Ургут” ЭИЗга аъзо бўлган 31 та корхоналар томонидан ЭИЗ лойиҳалари доирасида эмас, балки корхонанинг бошқа ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун четдан қиймати 16 114,25 минг АҚШ долларига тенг товарлар импорт қилинган ҳамда 6,13 млрд. сўм божхона тўловлари ундирилиб, 49,4 млрд. сўм миқдорида божхона тўловларидан имтиёзлар қўлланилган.

Шунингдек, жорий йилнинг 8 ойи давомида ЭИЗга аъзо 13 та корхона томонидан қиймати 11 523,31 минг АҚШ долларига тенг бўлган  17 хилдаги товарлар Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон, Азарбайжон, Хитой ва Туркия давлатларига экспорт қилинган.

Учрашув давомида вилоят божхона бошқармаси яқиндан амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Ургут”  эркин иқтисодий зона дирекция Давлат унитар корхонаси билан ўзаро электрон маъломотлар алмашинувини йўлга қўйиш масаласида келишиб олинди.

 

Тимур Назаров,

Божхона тўловлари бўлими ходими

 

 

4.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг