Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳуқуқингиздан тўғри фойдаланинг!
2300
Бугунги кунда мамлакатимизда жорий этилаётган барча ислоҳотлар мамлакатимизнинг янада ривожланиши, тадбиркорлик муҳитини яхшилашни кўзлаб амалга оширилмоқда. Ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига яратилаётган имтиёз, енгиликклар ҳам аввало тадбиркор манфаатига хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 286-моддасида божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг ҳуқуқлари келтирилган бўлиб, унга кўра декларант декларацияланаётган товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини божхона назорати остида кўздан кечиришни, уларни тарозида тортишни ва бошқача тарзда уларнинг миқдорини аниқлашни амалга ошириш, шунингдек божхона органининг рухсати билан товарларнинг намуналари ва нусхаларини олиши мумкин.

Содда қилиб айтадиган бўлсак, импорт товарларини расмийлаштируви жараёнида товар тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлиш учун, юк жўнатувчи томонидан амалга оширилиши мумкин бўлган хатоликларни олдини олиш учун, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис божхона органига божхона юк декларацияси(БЮД)ни тақдим этишидан олдин юкни кўздан кечиришимумкин.

Божхона органлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилишига йўл қўймаслик ҳамда божхона қонунбузилиши ҳолатлари олдини олиш мақсадида, БЮД тақдим этилгунга қадар товарларни божхона назорати остида кўздан кечириш ва улардан намуна-нусхалар олишга ҳуқуқи борлиги бўйича бошқарма ҳамда божхона постларида кенг тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

 

Таъкидлаш жоизки, 2017 йил давомида кўздан кечириш натижасида 86 та ҳолатда божхона қонунбузулиши ҳолатларининг олди олинди.

 

 

Аммо, 2017 йилда Навоий вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган божхона кўриклари натижасида товарларни йўл юк ҳужжатларида кўрсатилган миқдорлардан фарқ қилиши ҳамда ҳужжатларда кўрсатилмаган товарлар билан боғлиқ бўлган қиймати 404,5 млн. сўмлик 56 ҳолатда божхона қоида бузилиши ҳолатлари аниқланган. 2018 йил январь ойининг ўзида божхона органига тақдим этилган ҳужжатлар билан товарлар ўртасида тафовут мавжуд ҳолатлар 4 маротаба қайд этилди.

 

Ҳурматли тадбиркорлар, ҳуқуқингиздан тўғри фойдаланинг ва божхона қоида бузилиши ҳолатларини олдини олинг!

 

Навоий вилояти божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

9.02.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг