Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сирдарёда тадбиркорлар билан давра суҳбати ўтказилди
2314
Мамлакатимизда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар натижасида юртимиз улкан қурилиш ва бунёдкорлик майдонига айланиб бораётганлигига бугун барчамиз гувоҳ бўлиб турибмиз.
Сирдарёда тадбиркорлар билан давра суҳбати ўтказилди

Юртимизнинг чекка-чекка қишлоқларида замонавий завод ва фабрикалар барпо этилмоқда. Эркин иқтисодий ва саноат зоналарида инновацион ёндашувига асосланган янги корхоналар қад кўтармоқда.

Энг асосийси ушбу бунёдкорлик ишлари натижасида шаҳар ва қишлоқларимизнинг қиёфаси ўзгариб, замонавий кўриниш касб этиши баробарида аҳоли учун, ёшлар учун кўплаб янги иш ўринлари яратилмоқда.

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти ташаббуси билан Сирдарё туманида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида божхона соҳасида яратилаётган қулайликлар, жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш тартиби, гиёҳвандлик моддаларини ноқонуний айлануви ҳамда одам савдосига қарши курашиш масалаларини муҳокама қилишга мўлжалланган давра суҳбати ўтказилди.

Мазкур давра суҳбатида Сирдарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Эшматов, Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари И.Жасимов, вилоят прокурори Р.Машарипов, вилоят ИИБ бошлиғи Ў.Жўраев, вилоят ДСБ бошлиғи Ж.Ғойибов, Адлия бошқармаси бошлиғи Ш.Саидов, вилоят божхона бошқармасининг масъул ходимлари, Сирдарё тумани прокуратураси, ИИБ, ДСИ, Банк, Электр таъминот корхоналари, вилоят ва Сирдарё тумани ҳудудида фаолият олиб бораётган ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари, тадбиркорлар, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар ҳамда фуқаролар иштирок этишди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил        3 ноябрдаги “Тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва ташқи савдони лебераллаштиришга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида” ПҚ-3351-сонли, “Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 6 февралдаги  ПҚ-3512-сонли Қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 июндаги 463-сонли қарори мазмун-моҳияти иштирокчиларга етказилди.

Шунингдек, тадбирда божхона органлари томонидан гиёҳвандлик моддаларини ноқонуний айлануви ҳамда Одам савдосига қарши курашиш йўналишида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ҳам батафсил ахборот берилди.

 

                                                                 Сирдарё   вилояти   божхона  

                                                                                   бошқармаси Ахборот хизмати

26.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг