Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ФАОЛ ЖАЛБ ЭТИШ – ЗАМОН ТАЛАБИ (Бухоро ишбилармон доиралари учун яна бир тадбир)
2120
Давлат божхона қўмитаси ташаббуси билан, Бухорода тадбиркорликни ривожлантиришга ва ишлаб чиқариш салоҳиятини янада яхшилаб, экспорт кўрсаткичларини оширишга қаратилган яна бир тадбир бўлиб ўтди.
ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ФАОЛ  ЖАЛБ ЭТИШ – ЗАМОН ТАЛАБИ (Бухоро ишбилармон доиралари учун яна бир тадбир)

Унда нафақат, божхона органлари мутасаддилари, шу билан биргаликда вилоят ҳокимлиги, прокуратура, адлия ва солиқ идораларининг масъул ходимлари иштирок этишди. Семинар давомида сўз олган, Давлат божхона қўмитаси Раиси ўринбосари Анвар Асамов, мазкур йиғинни ташкил этишдан кўзланган мақсад, Ўзбекистон Республикаси Президенти  раҳбарлигида жорий йилнинг 3 июль куни ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш ҳамда мамлакатимиз иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб этиш эканлигини таъкидлаб ўтди.

Семинарнинг асосий иштирокчилари ҳисобланган тадбиркорлик субъектлари вакилларига, Республикамизда мазкур йўналишда божхона қонунчилиги бўйича берилаётган имкониятлар ва қулайликлар тўғрисида маърузалар қилинди. Шундан сўнг, йиғилиш очиқ мулоқот тарзида олиб борилди. Унда, ҳар бир тадбиркор божхона соҳасига оид, шу билан биргаликда, солиқ ва бошқа тегишли ташкилотлар хизматига алоқадор бўлган саволларига атрофлича жавоб олишди.

Шу куни, Раис ўринбосари, Анвар Асамов ҳамда вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Дониёр Салимовлар, ҳудудда фаолият кўрсатаётган экcпортёр корхоналарга ташриф буюришди. Улар фаолияти билан яқиндан танишиш асносида, божхона мутасаддилари, ишлаб чиқарувчи корхона ва ташкилотларнинг муаммоларини яқиндан ўрганишни ҳам мақсад қилишди.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, бу каби семинарлар, тадбирлар нафақат Бухоро вилоятининг иқтисодий ўсишини таъминлаш, ҳудудга хорижий сармояларни жалб этиш, Бухоро аҳолисини фаровон турмуш тарзини шакллантириш, унинг келгуси авлодларини эса, фаол тадбиркор қилиб камол топтиришга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

Бухоро вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати

26.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг