Давлатимиз томонидан пандемия сабаб вужудга келаётган глобал инқироз шароитида иқтисодий барқарорликни сақлаш, аҳоли бандлиги ва даромадини таъминлаш, энг муҳими ҳудудларда фаолият юритаётган корхоналарда саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида етиштирилаётган маҳсулотларни экспорт қилиш орқали бюджет тақчиллигини юмшатиш ҳар қачонгидан ҳам муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
7.05.2020
Мамлакатимизда бугунги кунда коронавирус пандемиясига қарши шиддатли тусда олиб борилаётган кураш, диёримизда юз берган табиий ва техноген офатлар халқимиздан янада бирдам ва аҳилликда, бир ёқадан бош чиқариб, ҳар бир соҳада ўта эҳтиёткорлик ва янада масъулият билан ишлар ташкиллаштирилишини талаб этмоқда.
5.05.2020
“Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропорти фаолияти коронавирус пандемияси сабабли вақтинчалик тўхтатилганлигига қарамай “Авиаюклар” ТИФ божхона постида ишлар авжида.
5.05.2020
Самарқанд шаҳрида 2012 йилда фаолият бошлаган “Afrosiyob parranda” масъулияти чекланган жамиятининг Андижон филиалида ҳам омухта ем ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
5.05.2020
Бугун дунё шиддат билан ривожланиб бормоқда. Ҳар бир шахс жамиятда муносиб ўринга эга бўлиши, ўзи ва яқинлари учун қулай турмуш шароитларини яратиши учун чуқур билим, аниқ мақсад ва креатив ёндашув талаб этилади.
4.05.2020
Бугунги кунда бутун жаҳонни таҳликага солиб, пандемияга айланган коронавирус инфекциясига қарши дунё ҳамжамияти жадал суръатларда курашмоқда.
4.05.2020
Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Бунинг натижасида эса ҳудудларнинг инвестицион жозибадорлиги ошиб, янгидан-янги ишлаб чиқариш йўналишлари ўзлаштирилмоқда.
2.05.2020
Бугунги кунда давлатимиз томонидан тадбиркорларимизга яратилаётган шарт-шароитлардан Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида жойлашган “Дармон Фарм” хусусий корхонаси мутасаддилари унумли фойдаланишмоқда. Бу эса корхонанинг фаолиятини янада кенгайтиришга замин яратмоқда.
1.05.2020
Бугун бутун дунё бўйлаб кенг тарқалган коронавирус эпидемияси даврида жаҳон бозорларида нефть, табиий газ каби энергоресурсларнинг нархи кескин пасайиши, ўз навбатида озиқ-овқат маҳсулотларининг қиймати ошиши кузатилмоқда. Бундай шароитда мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш муҳим вазифа ҳисобланади.
1.05.2020
Мамлакатимизда коронавирус пандемияси туфайли эълон қилинган карантин пайтида аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондириш, барча ҳудудлардаги озиқ-овқат дўконларини зарурий маҳсулотлар билан ўз вақтида таъминлаш, нархларнинг ошиб кетишини олдини олиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
1.05.2020
Ҳозирги пандемия шароитда дунё мамлакатлари олдида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш энг муҳим вазифалардан бири бўлиб турибди. Шу боис бутун дунёда кўплаб соҳалар каби асаларичилик соҳасини ривожлантиришга, асал маҳсулотларини етиштиришга бўлган эьтибор ва талаб ортиб бормоқда. Айниқса, экологик тоза асал ишлаб чиқаришга бўлган эҳтиёж ниҳоятда юқори.
30.04.2020
Мамлакатимизга чет эл валютаси тушумини таъминлаб, иқтисодий барқарорликни мустаҳкамлашда давлатимиз экспорт салоҳияти таянч ҳисобланади. Айниқса, бутун дунё аҳли кўринмас ёвга қарши шиддатли уруш олиб бораётган бугунги кунда, экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи ва етиштирувчи соҳаларнинг иш фаолиятини максимал даражада олиб бориши учун давлатимиз томонидан маҳсулотлар экспорти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига барча зарур шароитлар яратилиб, кенг имкониятлар тақдим этилмоқда.
30.04.2020
Самарқанд вилоятида 2020 йилнинг биринчи чорагида 282 та корхона томонидан 93 739 минг АҚШ доллари миқдоридаги товарлар экспорти амалга оширилди. Ушбу маҳсулотларнинг асосий қисмини 294 хил турдаги саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ташкил қилиб, экспорт географияси Россия, Озарбайжон, Хитой, Миср, АҚШ, Польша, Грузия, БАА ва бошқа шу каби 46 давлатларни ташкил этади.
28.04.2020
Бухорода иқтисодий салоҳият, саноат тармоқлари, қишлоқ хўжалиги ва албатта, туризм йилдан йилга ривожланиб бормоқда. Бу эса вилоятнинг ташқи савдо кўрсаткичларига ҳам ижобий таъсир этмоқда.
25.04.2020
Бугун Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида полиз маҳсулотларидан тарвуз етиштиришнинг ўзига хос мактаби яратилган. Бу айниқса туманнинг Кўкдала ҳудудида кенг қулоч ёйган бўлиб, ҳудуднинг миришкор деҳқонлари тарвуз парваришлашнинг интенсив усулларини қўллаш, серҳосил навларни етиштиришда илғорлик намоён этишмоқда .
25.04.2020
Юртимизда эълон қилинган карантин даврида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган бирламчи талабини қондириш, ички бозорда нарх-наво ошиб кетмаслиги кўп жиҳатдан томорқалардан қанчалик оқилона фойдаланишимизга боғлиқ.
25.04.2020
“Коронавирус” пандемиясига қарамасдан мамлакатимизнинг барча худудларида товарларнинг экпорт-импорти тўхтовсиз давом этмоқда. Иқтисодиёт тармоқлари фаолият кўрсатишининг барқарорлигини таъминлаш, шунингдек, тадбиркорлик субъектларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Сурхондарё вилоятида жойлашган “Термиз” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида ҳам иш айни қизғин палласига чиққан.
25.04.2020
Сурхондарё вилояти миқёсида ҳам чегара божхона постлари орқали экспорт ва импорт маҳсулотларининг божхона расмийлаштируви ва ҳаракати тўхтовсиз давом эттирилмоқда.
25.04.2020
Бугунги кунда бутун дунё, инсоният мураккаб даврни бошидан кечирмоқда. COVID-19 ўзининг вайронкор хужуми билан бир лаҳзада башарият эришган “глобализация ва интеграцион ютуқларни” савол остига қўйди, миллий эгоизмни олдинга чиқарди, бунинг ортидан жаҳон иқтисодиётининг ўзаро боғлиқлигини намойиш этди.
25.04.2020
Ургут туманида “UR JEANS” МЧЖ корхонаси қиймати 3,0 миллион АҚШ доллари бўлган джинси маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси асосида ўз фаолиятини бошлади.
24.04.2020