Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ишга туширилган янги корхонада 40 нафар ёшлар иш билан таъминланди
1227
Бугунги кунда давлатимиз томонидан тадбиркорларимизга яратилаётган шарт-шароитлардан Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида жойлашган “Дармон Фарм” хусусий корхонаси мутасаддилари унумли фойдаланишмоқда. Бу эса корхонанинг фаолиятини янада кенгайтиришга замин яратмоқда.
Ишга туширилган янги корхонада 40 нафар ёшлар иш билан таъминланди

Яқинда ушбу корхона томонидан Италиядан болалар учун табиий бўтқа ишлаб чиқарадиган замонавий технологиялар олиб келинган бўлиб, ушбу ускуналар “Насаф” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости томонидан 2 миллиард 611 миллион сўмлик божхона имтиёзлари қўлланилган ҳолда тезкорлик билан божхона расмийлаштирувидан ўтказилганди.

Мамлакатимизда карантин даври бўлишига қарамасдан, иқтисодиётни мўтадиллиги ва ҳудуд аҳолисини иш билан таъминлашда ўзини ҳам масъул деб билган корхона раҳбари Анзур Нормуродов ушбу лойиҳани барвақт амалга оширишни мақсад қилиб, уддасидан ҳам чиқди.

Куни кеча фаолиятини бошлаган янги корхона Яккабоғ туманидаги 40 нафар ёшларни иш билан таъминлади ва бугунги кунда корхонада “Mapusha” номли болалар бўтқаси кенг ишлаб чиқарилмоқда.

Маълумот учун, ўрнатилган технологиялар соатига 5 тонна мева-сабзавотларни қайта ишлаш қувватига эга бўлиб, бу борада Италиялик мутахассислар билан онлайн режимида ҳамкорлик олиб борилган.

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

1.05.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг