Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Инвестицион лойиҳалар жадаллик билан ўзлаштирилмоқда
1368
Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Бунинг натижасида эса ҳудудларнинг инвестицион жозибадорлиги ошиб, янгидан-янги ишлаб чиқариш йўналишлари ўзлаштирилмоқда.
Инвестицион лойиҳалар жадаллик билан ўзлаштирилмоқда

Масалан, “Навоий” эркин иқтисодий зонасида бугунги кунга қадар жами 38 та инвестицион лойиҳа тўлиқ ўзлаштирилган бўлса, яна 57 та лойиҳа доирасида ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда. Умумий қиймати 418 млн. АҚШ долларига тенг бўлган ушбу лойиҳалар ишга тушиши натижасида 5000 га яқин иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Юртимизда жорий этилган карантин шароитида инвестицион лойиҳалар учун олиб келинган технологик асбоб-ускуналар ва бутловчи буюмларни ўз вақтида қурилиш-монтаж ишларига жалб қилиш муҳим вазифа ҳисобланади. Шу боисдан мазкур ҳудудда жойлашган “Навоий индустриал” ТИФ божхона пости томонидан ташқи савдо юкларини санитар-эпидемиологик қоидаларга риоя этган ҳолда қисқа муддатларда божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказилмоқда.

Статистик маълумотларга кўра, пост томонидан апрель ойининг ўтган даврида (1-28 апрель) 205 та божхона юк декларациялари расмийлаштирилган. Бунда экспорт йўналишига 20 та, импорт йўналишига эса 185 декларациялар тўғри келган. Мазкур даврда божхона расмийлаштируви учун сарфланадиган вақт ҳам қисқариб, бу кўрсаткич ўртача 1 соат 44 дақиқани ташкил этган.

Таъкидлаш лозимки, давлат бюджетига божхона тўловларини ундириш – божхона органларининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Ушбу йўналишда ҳам пост томонидан тизимли ишлар амалга оширилиши натижасида 7,5 млрд сўмдан ортиқ божхона тўловлари ундирилган. Натижада, ундирилган тўловлар ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан
6,5 млрд. сўмга ёки 7 баробарга кўпайган.

Бундан ташқари, тадбиркорлик фаолияти ва инвестицион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида пост томонидан 13 млрд сўмдан ортиқ божхона тўловларидан имтиёзлар қўлланилган. Бунинг натижасида тежалган маблағ эса инвесторлар томонидан янги лойиҳаларни ишга туширилишига сарфланмоқда.

Энг асосийси, “Навоий индустриал” ТИФ божхона пости томонидан инвесторлар билан доимий мулоқот йўлга қўйилган ҳолда, улар фаолиятида мавжуд муаммолар ечимида амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.

Навоий вилояти божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2.05.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг