Ҳар қандай мамлакат иқтисодиётининг ўсиш суръати унинг ташқи иқтисодий алоқаларига бевосита боғлиқ бўлади. Айниқса, ҳозирда бутун дунёда юз бераётган эпидемиологик ҳолатда бу янада муҳим. Шу мақсадда, мамлакатимизнинг барча чегара ўтказиш пунктлари орқали фуқаролар ҳаракати чекланган бўлсада, экспорт-импорт юкларига нисбатан бундай чекловлар жорий этилмади.
3.04.2020
Бугун мамлакатимизда коронавирус пандемиясининг тарқалишига қарши кучайтирилган тартибнинг амал қилиш даврида, халқимизга ҳар томонлама қулайликлар яратиш, уларни чет давлатлардан олиб келинадиган айрим турдаги товарларга муҳтожлигини узлуксиз таъминлаш, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига ўз фаолиятларини олиб боришида янада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида барча зарур чоралар амалга оширилмоқда.
2.04.2020
Дунё бўйлаб тарқалган коронавирус инфекцияси инсонлар ҳаёти ва соғлиғига шу билан бирга иқтисодиётга ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. Шу сабабли, бошқа мамлакатлар қатори бизда ҳам бу касалликни енгиш ва бартараф этиш ҳамда глобал инқироз ҳолатларининг салбий таъсирини юмшатишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
28.03.2020
Жойларда халқ дардини тинглаш, уларни қийнаб келаётган муаммолардан хабардор бўлиш, бу муаммоларга ўз вақтида ечим топиш, божхона соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчилик эътиборига етказиш, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Самарқанд вилояти телерадиокомпаниясининг “Очиқ мулоқот” кўрсатувида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси иштирок этди.
28.03.2020
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида COVID-19 вируси билан касалланган беморлар аниқланганидан сўнг ушбу вирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилди.
27.03.2020
Сир эмас бугун коронавирус эпидемияси билан боғлиқ вазият дунё ҳамжамиятининг диққат марказида бўлиб турибди.
27.03.2020
Дунё бўйлаб тарқалиб бораётган коронавирус инфекцияси қарийб 170 га яқин мамлакатга кириб борди.
27.03.2020
Дунё ҳамжамиятида жиддий ташвиш уйғотган коронавирус инсониятнинг меҳр-оқибати, ҳамжиҳатлиги ва ақлу идрокини синовдан ўтказмоқда.
27.03.2020
Маълумки, дунё бўйлаб тарқалаётган коронавирус пандемиясининг юртимиз ҳудудида кенг тарқалиб кетишининг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида давлатимиз чегаралари орқали фуқаролар ҳаракатига айрим чекловлар жорий этилди. Мазкур чекловлар халқаро юк ташишларга татбиқ этилмаслиги ҳам ҳукуматимиз томонидан белгилаб берилган эди.
26.03.2020
Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси аниқланиши билан унга қарши кескин чоралар кўрилмоқда. Божхона чегаралари орқали фуқаролар ва транспорт воситаларининг ҳаракатланиши чекланган бўлсада, товарлар ҳаракати ҳар доимгидек, тўхтовсиз экспорт ва импортга расмийлаштирилмоқда.
26.03.2020
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 2020 йил 24 мартидан бошлаб коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этиди.
26.03.2020
Бутун дунё миқёсида жадал суръатларда тарқалишга улгурган коронавирус пандемияси бизнинг давлатимизни ҳам четлаб ўтмади. Мамлакатимизда илк бор ушбу инфекция билан касалланган бемор аниқланган кундан эътиборан ушбу пандемияга қарши кураш ва унинг тарқалиб кетишининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар янада қатъий чекловлар асосида давом эттирилмоқда.
23.03.2020
Республикамизда коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича кенг миқёсдаги чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
22.03.2020
Дунё бўйлаб 160 га яқин давлатларда қайд этилган коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича Ўзбекистонда бир қатор чора-тадбирлар белгиланди.
20.03.2020
Бугунги кунда pеспубликамизда ташқи иқтисодий фаолиятни либераллаштириш, инвестицион жозибадорликни ошириш ва мамлакатнинг экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича вазифалар тизимли равишда амалга оширилмоқда.
3.03.2020
Сўнгги йилларда мамлакатимизда тадбиркорлар учун содда ва шаффоф божхона тартиб-таомилларини жорий қилишга қаратилган кенг ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
29.02.2020
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан жойларда экспортёр корхона вакиллари билан учрашиб, мавжуд муаммоларни ўрганиш, уларга ташқи иқтисодий фаолият жараёнларида яратилаётган қулайликлар ва эркинликлар бўйича амалдаги қонунчилик доирасида тушунтиришлар бериш мақсадида жойларга чиқиб, сайёр учрашувлар ташкил этилмоқда.
28.02.2020
Мамлакат экспорт салоҳиятининг ортиши иқтисодиётни юксалтиради, иш ўринлари барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади. Шу боис давлатимиз томонидан ушбу соҳани янада ривожлантириш, экспортёрларга қулай шарт-шароит яратиш, уларга кенг имтиёз ва имкониятлар бериш ҳамда уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида муҳим ислоҳотлар ўтказилмоқда.
27.02.2020
Мамлакатлар иқтисодиёти ривожланишида ҳудудларнинг экспорт салоҳияти, шунингдек экспорт маҳсулотларининг таркиби ва географияси ғоят муҳим аҳамият касб этиши барчага маълум. Боиси, экспорт ҳажми ошгани сари давлатларнинг жаҳон ҳамжамияти билан интеграциялашувига кенг имкониятлар очилади. Ўз навбатида миллий валютанинг жаҳон валюталарига нисбатан курсини барқарор бўлишига ҳам асос яратилади.
27.02.2020
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси томонидан тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни жойида бартараф этиш мақсадида, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари билан мунтазам учрашувлар ўтказилиб, тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
26.02.2020