Хорижий инвестицияларни жалб қилиш иқтисодиётимиз юксалишида муҳим омиллардан биридир
Божхоначи - тадбиркор таянчи
Мамлакат ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан тараққий этиши, барқарор иқтисодий ўсишга эришиши, аҳоли даромадларининг ошиши, турмуш шароитининг яхшиланиши аксарият ҳолатларда миллий иқтисодиётнинг турли соҳа ва тармоқларига жалб этилаётган инвестиция маблағларининг ҳажми ва таркибига боғлиқ. Мухтасар қилиб айтганда, инвестиция иқтисодиётнинг ҳаракатлантирувчи кучи – драйверидир. Шундай экан, ҳар бир мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланиш стратегиясининг устувор йўналиши миллий иқтисодиётга инвестиция маблағларини жалб этишга қаратилиши муқаррардир.