Масалан, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги 363-сон қарорига асосан, Ваколатли иқтисодий операторлар тўғрисида Низом тасдиқланди. Унга кўра, божхона операцияларини амалга оширишда соддалаштирилган божхона тартиб таомилларидан фойдаланиш ҳуқуқи берилган “A”ва “Б”тоифадаги юридик шахсларга соддалаштирилган божхона тартиб таомилларидан фойдаланиш ҳуқуқи тақдим этилди. Хусусан, “А”тоифасидаги ваколатли иқтисодий операторларга қуйидаги махсус соддалаштиришлар тақдим этилади:
Бундан ташқари жорий йилда экспорт йўналишида ҳам бир қатор ҳужжатлар қабул қилинди. Масалан, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 августдаги 660-сон қарорига асосан, маҳсулотлар маълум талаблар асосида экспорт қилинганда темир йўл транспортида ташиш бўйича транспорт харажатларининг
50 фоизигача қисмини давлат бюджети маблағлари ҳисобига компенсация қилиш тартиби жорий этилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 ноябрдаги ПФ-5881-сон Фармонига асосан, уй товуқлари ва чўчқа ёғи каби маҳсулотлар экспортига рухсат берилди.
Албатта, бу каби мисолларни кўплаб келтириш мумкин.
Ушбу яратилаётган қулайликлар ва берилаётган имтиёзларнинг мазмун-моҳиятини тадбиркорларга етказиш, янги тартибларнинг турлича талқин этилишини олдини олиш мақсадида “Навоий” эркин иқтисодий зонасида фаолият юритувчи корхона вакиллари билан учрашув ташкил этилди.
Учрашувда, бевосита божхона соҳасида янги қабул қилинган ҳужжатлар мазмун-моҳияти тадбиркорлар эътиборига етказилди. Шунингдек, 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб ишга туширилиши режалаштирилган “Ягона дарча” божхона ахборот тизими, унинг ишлаш принципи ва қулайликлари ҳақида ҳам батафсил тушунтириш берилди.
Тадбир якунида, бугунги кунда божхона органларининг энг асосий вазифаларидан бири тадбиркорга том маънода таянч бўлиш эканлиги таъкидланиб, божхона ходимларининг ҳар қандай ноқонуний ҳаракат ёки ҳаракатсизлиги бўйича Давлат божхона қўмитасининг 11-08 ҳамда Навоий вилояти божхона бошқармасининг 79-223-08-65 рақамли ишонч телефонларига мурожаат қилиниши мумкинлиги эслатиб ўтилди.
26.12.2019