Бунинг натижасида ўтган ва жорий йиллар давомида солиқ ва божхона соҳасида қабул қилинган муҳим ҳужжатлар, жорий қилинган янги тартиб ва қулайликларнинг барчаси ташқи иқтисодий фаолиятни янада либераллаштириш, экспортга маҳсулот етказиб беришни кўпайтиришни рағбатлантириш, маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларнинг рақобатдошлигини оширишга қаратилди.
Хоразм вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Қ.Игамбергенов бошчилигида вилоят Солиқ бошқармасида экспортёрларга республикамизда яратилган қулайликлар, қабул қилинган қарор ва фармонларнинг мазмун-моҳияти тарғиботига бағишлаб учрашув ташкил этилди.
Тадбирда, вилоят божхона бошқармаси, шаҳар ва туманлари ҳоким ўринбосарлари, Давлат ветеринария бошқармалари, Ўсимликлар карантини ҳудудий инспекцияси мутасадди вакиллари, экспортёрлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
Таъкидлаш жоизки, амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида 2019 йилнинг январь – октябрь ойларида вилоятда 74,6 млн. АҚШ долларлик маҳсулотлар экспорт қилинган бўлса, бу кўрсаткич
2018 йилга нисбатан 2-3 баробарга ошганлигини кўришимиз мумкин.
Тадбирда сўз олган Хоразм вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари М.Уразалиев томонидан тадбиркорлик субъектларига кенг кўламдаги қулайликлар яратилаётганлиги, экспортни рағбатлантиришга қаратилган божхона тартиб-таомиллари минимал даражага тушириб борилаётганлиги эвазига юқори кўрсаткичлар қўлга киритилаётгани таъкидлаб ўтилди.
Асосий мақсад энг ававало, тадбиркорлик субъектларига қулайликлар яратиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари томонидан божхона қонунчилигига риоя этилишини рағбатлантириш ҳамда республика тинчлиги ва иқтисодий хавфсизлигини таъминлашга қаратилмоқда.
Тадбир сўнгида божхона иши ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштириш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ҳар томонлама қулайликлар яратиш бўйича давлат органлари ҳар қандай кўмак беришга, коррупция ва бошқа ҳар қандай иллатларга қарши курашишда кенг ҳамкорлик қилиш муҳимлиги, бундан ҳар бир тадбиркорлик субъекти ва жамиятнинг ҳар бир аъзоси манфаатдор эканлиги таъкидланди.
Савол-жавоб тарзида ўтказилган мазкур учрашувда иштирокчилар томонидан берилган саволларга соҳа мутахассислари томонидан батафсил жавоблар берилди.
23.11.2019