Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорлар билан самарали мулоқот бўлиб ўтди
1317
Кейинги йилларда республикада тадбиркорликни ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш ва бизнесни юритиш учун қулай муҳит яратиш, тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлаш соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Тадбиркорлар билан самарали мулоқот бўлиб ўтди

Жумладан, божхона расмийлаштируви тартиб-тамойиллари соддалаштирилиб, ҳалол тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Хавфни бошқариш автоматлаштирилган тизим тўлиқ жорий этилди.

Самарқанд вилояти божхона бошқармасига қарашли “Самарқанд” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида “Сиз тадбиркор учун нима қилдингиз” акцияси доирасида тадбиркорлар билан ўтказилган учрашувда ҳам Хавфни бошқариш автоматлаштирилган тизимнинг моҳияти ва ҳалол тадбиркорлар учун яратилган қулайлик ва афзалликлар, уларни қўллаб-қувватлаш учун тизимнинг имкониятлари тўғрисида тўхталиб ўтилди.

Учрашувда Самарқанд вилояти божхона бошқармасининг биринчи ўринбосари Ш.Салихов иштирок этиб, вилоятнинг иқтисодий салоҳиятига муносиб ҳисса қўшиб келаётган тадбиркорларни фаолиятига тўсқинлик қилувчи муаммоларни бартараф этиш ҳамда тадбиркорлар билан мулоқот қилишнинг амалий ва шаффоф тизимини яратиш мақсадида бугунги учрашув ташкил этилганлигини таъкидлаб ўтди.

Ўз навбатида тадбир иштирокчилари божхона тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлардан мамнунлигини, айниқса, Хавфни бошқариш автоматлаштирилган тизим ишга тушиши билан тадбиркорларнинг вақти тежалгани, иш самарадорлигини ошишига хизмат қилаётганини маълум қилишди.

Учрашувда “Nigina Tekstil” МЧЖ вакили Ж.Гадоев, “Sam Ros” МЧЖ вакили Ф.Ҳабибзода, “URGAZ CARPET” МЧЖ вакили Д.Муртазоев, “Самарқанд автомобил заводи” МЧЖ ҚК вакили С.Жумаевлар божхона имтиёзлари бўйича саволлар билан мурожаат қилишди.

Барча саволларга божхоначилар қонунчиликда белгиланган тартибда тўлиқ ва тушунарли жавоб қайтаришди.

Шунингдек, мазкур акция доирасида вилоят божхона бошқармаси ўринбосари С.Қурбонов бошчилигида бир гуруҳ божхоначилар “Улуғбек” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида ҳам тадбиркорлар билан учрашув ўтказишди.

Бу каби учрашувларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, амалда уларни қийнаётган муаммоларни жойида ечимини топиш, экспорт ҳажмини ошириш ва бу орқали эса давлатимиз  равнақига муносиб ҳисса қўшишдан иборатдир.

6.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг