“JV MAN Auto-Uzbekistan” Ўзбекистон-Германия қўшма корхонаси, Самарқанд автомобиль заводи, “UzAuto Trailer” масъулияти чекланган жамиятларида ишлаб чиқарилаётган транспорт воситалари ҳамда улар томонидан маҳаллийлаштиришга таклиф этилаётган бутловчи буюмлар кўргазмасида Самарқанд вилояти ҳокимлиги, вилоят божхона бошқармаси раҳбарияти, ОАВ ходимлари иштирок этишмоқда.
Автомобилсозлик корхоналарида ҳар бир автомобиль ишлаб чиқариш учун мингдан ортиқ бутловчи буюм зарур бўлиб, уларни асосий қисми импорт орқали олиб келинади.
– Импортни оптималлаштиришда айнан ушбу бутловчи буюмларни маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқаришни ташкил этиш вазифаси қўйилган, – дейди тадбирда сўзга чиққан вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Д.Юсупов.
Бугунги кунда Ўзбекистон–Германия “JV MAN-Auto Uzbekistan” қўшма корхонасида импорт қилинаётган бутловчи буюмлардан 135 дан ортиғи вилоятларда фаолият юритаётган 20 дан ортиқ корхоналар томонидан ишлаб чиқарилмоқда ва автомобиллар ишлаб чиқаришда фойдаланилмоқда. Кейинги ўрганишлар натижасида маҳаллийлаштириш учун бугунги кўргазмада 300 дан ортиқ бутловчи буюм саноат кооперацияси доирасида маҳаллийлаштириш учун тадбиркорларга таклиф этилмоқда.
Худди шундай, “SamAuto” ҚК МЧЖ да импорт қилинаётган бутловчи буюмлардан 1000 га яқини вилоятларда фаолият юритаётган 91 корхона томонидан ишлаб чиқарилиб, автомобилларга ишлатилмоқда. Кейинги ўрганишлар натижасида маҳаллийлаштириш учун бугунги кўргазмада 300 дан ортиқ бутловчи буюм саноат кооперацияси доирасида маҳаллийлаштириш учун тадбиркорларга таклиф этилмоқда.
“UzAutoTrailer” МЧЖ да импорт қилинаётган бутловчи буюмлардан 35 таси вилоятларда фаолият қилаётган 19 та корхоналар томонидан ишлаб чиқарилмоқда ва ишлаб чиқарилаётган автомобилларга ишлатилмоқда. Кейинги ўрганишлар натижасида маҳаллийлаштириш учун бугунги кўргазмада 65 та бутловчи буюм саноат кооперацияси доирасида маҳаллийлаштириш учун тадбиркорларга таклиф этилмоқда.
Шунингдек, мазкур автокорхоналарга Самарқанд вилоятидаги корхоналар томонидан импорт ўрнини босувчи, ўхшаш маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши ва етказилиб бериш ишлари жадал равишда амалга оширилиб келинмоқда,
Жумладан, “Стеклопластик” МЧЖ(Самарқанд тумани) томонидан ҳар-хил турдаги кабина жиҳозлари, автобус эҳтиёт қисмлари, шунингдек янги маҳсулот турлари етказилиб берилиши бўйича келишувлар амалга оширилмоқда.
“Митан ёғду электрик” МЧЖ (Иштихон тумани) томонидан автобус ва юк машиналарига ички ёритгич тизимлари ишлаб чиқарилмоқда ва етказиб берилмоқда.
“Янгиариқ” АИЧ МХК(Самарқанд шаҳри) томонидан автокорхоналар ишчи-ходимлари учун шахсий ҳимоя воситалари, резина маҳсулотлари, махсус оёқ кийимлари, ўзини ёпиштирувчи маҳсулотлар (наклейка) ва чармдан ясалган маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб етказилиб келинмоқда.
“Golden Standart Filter” ОК томонидан автокорхоналар автотранспорт воситалари учун турли-хил фильтрлар, бутловчи қисмлар ва аксессуарлар ишлаб чиқарилиб келинмоқда.
Бутловчи буюмлар маҳаллийлаштиришда энг муҳим жиҳат, маҳсулот сифати ва унинг нархи бўлиб, бунда маҳсулот сифати жиҳатидан корхонада мавжуд стандартларга жавоб бериши керак.
Бугунги кўргазмада вилоятдаги автомобилсозлик корхоналари барча вилоятлардан келган салоҳиятли корхоналарга маҳаллийлаштиришга таклиф этилаётган бутловчи буюмлар намойиши этилиб, улар билан музокаралар олиб боришди. Олдин бошланган ўрганишлар бўйича шартномалар ва янги ҳамкорликлар бўйича келишувлар имзоланди.
12.11.2019