Хусусан, Наманган шаҳрида фаолият юритаётган “Сўғдиёна файз текстил” масъулияти чекланган жамиятида экспорт салоҳиятини ошириш учун сайёр учрашув ташкил этилди.
Мазкур корхона ўз фаолиятини 2018 йилда йўлга қўйган бўлиб, корхонанинг асосий фаолияти эркаклар учун костюм ва шим маҳсулотларини ишлаб чиқаришдан иборат. Ушбу корхона замонавий технологик ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, ҳозирда 67 нафар фуқаролар иш билан таъминланган. Корхона томонидан 2019 йилнинг ўтган даври мобайнида 1 млрд. 81 миллион сўмлик маҳсулотлар Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон давлатларига экспорт қилинган.
Учрашув давомида Наманган вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатининг экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган ислоҳотларни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4186 сон қарорининг мазмун-моҳияти шунингдек маҳсулотлар экспортидаги қулайликлар ва янги қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар тўғрисида тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, тадбирда “Сўғдиёна Файз Текстил” МЧЖ вакиллари юқоридаги мазмунли учрашувдан фойдали маълумотларга эга бўлганликларини, божхона тартиб-таомилларидаги янгиликлар тадбиркорнинг ривожланиши учун кенг имкониятлар яратаётгани шу билан бирга тадбиркорларни ривожланишига кўмак бўлаётганлигини таъкидлаб ўтишди.
Учрашув якунида корхона раҳбари ва ишчи гуруҳига ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнида юзага келаётган, жумладан божхона расмийлаштируви билан боғлиқ бўлган масалалар юзасидан Давлат божхона қўмитасининг 11-08 ҳамда Наманган вилояти божхона бошқармасининг (69)234-33-01 “Ишонч телефон” рақамларига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.
26.12.2019