Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорлар учун семинар-тренинг бўлиб ўтди
1237
Мамлакатимизда тадбиркорликка кўмаклашиш, уларнинг фаолиятларини янада ривожлантириш, олдиларида учраётган муаммоли масалаларни зудлик билан ижобий ҳал этиш, бюрократик тўсиқларни олиб ташлаш юзасидан божхона тизимида ҳам салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Тадбиркорлар учун семинар-тренинг бўлиб ўтди

Андижон вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан вилоятда фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, сертификатлаштириш органлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида семинар-тренинг ўтказилди. Унда, бугунги кунда божхона органларида тадбиркорларга янада қулайликлар яратиш мақсадида тадбиқ этилаётган кўплаб янгиликлар, хусусан, “Ягона дарча” божхона ахборот тизими ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтилди.

Божхона органлари томонидан Ўзбекистон Республикасига импорт тартибида кириб келаётган товарларнинг божхона расмийлаштируви рухсат этиш хусусиятига эга бўлган ҳужжатлари мавжуд бўлгандагина амалга оширилиши барчамизга маълум. Бундан кўзланган асосий мақсад эса одамларнинг ҳаёти, соғлиғи, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки ҳамда атроф-муҳит учун хавфли бўлган маҳсулотлар реализация қилинишини назорат этиб боришдан иборат.

Ички бозорни ҳимоялаш, маҳсулотларнинг жаҳон бозорида рақобат қила олишини таъминлашда, рухсат этиш хусусиятига эга бўлган ҳужжатлар яъни фитосанитария, экология, ветеринария, гигиеник ва мувофиқлик сертификатлари тақдим этилади.

 Юқорида қайд этилган сертификатлар албатта “Ягона дарча” божхона ахборот тизимида ўз аксини топиши лозим. Бу дастур божхона органи ва сертификатлаштириш ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорлик бўлиб, маълумотларни бир вақтнинг ўзида олиш имконияти яратилганлиги, маълумотларнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашдан иборат.

Шунингдек, Семинар-тренинг якунида тадбир иштирокчиларини қизиқтирган барча саволларига мутахассислар томонидан батафсил маълумот ва жавоблар берилди.

23.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг