Бу бўйича 2020 йилнинг 19 март куни Муҳтарам Президентимиз томонидан тегишли Фармон қабул қилинганлиги эса янада муҳим аҳамият касб этмоқда. Мазкур ҳужжатда божхона тартиб-таомилларида ҳам бир қатор енгилликлар жорий қилиш назарда тутилган.
Халқаро савдодаги вазиятни инобатга олиб, экспорт-импорт бўйича кечиктирилган қарздорликка жарима қўлламаслик, “яшил йўлак”лардан маҳсулот ўтказишни кўпайтириш, юк ташишда юзага келаётган масалаларни оператив ҳал этиб боришга ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Бу эса ички бозорларни маҳсулотлар билан узвий таъминлашда жуда катта роль ўйнайди.
Бир сўз билан айтганда коронавирусга доир чекловлар ташқи савдо опеарцияларининг узлуксиз амалга оширилишига таъсир этмаслиги учун барча имкониятлар ишга солинган.
Республикамиздан товарлар экспорти ёки импорти нафақат темир йўл ёки автотранспорт орқали, балки ҳаво йўллари орқали ҳам амалга оширилишини инобатга олсак, пойтахтимиздаги “Авиаюклар” божхона пости ҳам иш жараёни қизғин кечмоқда.
Пост ҳудудидаги товарларга тўла божхона омборларини кузата туриб, бунга ўзимиз ҳам ишонч ҳосил қилдик. Бу ерда сақланаётган товарларнинг асосий қисмини дори-дармонлар, озиқ-овқатлар, гигиеник воситалар, болалар озуқалари ва бошқа маҳсулотлар ташкил қилмоқда.
Биргина 19 март санасида мазкур постда 10 тоннадан ортиқ юклар экспортга чиқарилган бўлса, ҳаво йўллари орқали олиб кирилган салкам 38 тонна товарлар, шу жумладан озиқ-овқатлар ички бозорга йўналтирилди.
Рақамларга мурожаат қилсак, сўнгги 5 кун (15-19 март) давомида республикамиз бўйлаб, давлат божхона хизмати органлари хориждан келтирилган 13,7 млн. АҚШ доллари қийматидаги 35 минг тоннага яқин озиқ-овқат маҳсулотларини импорт божхона режимига расмийлаштиришди.
Жумладан,
19 минг тонна картошка,
3217 тонна ўсимлик ёғи,
4133 тонна ун,
2308 тонна шакар,
568 тонна гуруч, гречка ва турли ёрмалар,
439 тонна гўшт,
275 тонна макарон,
305 тонна вафли ва печеньелар,
269 тонна консерваланган сабзавотлар божхона расмийлаштирувидан ўтказилиб, ички бозорларга йўналтирилган.
Республикамиздан эса 15-19 март кунлари хорижий давлатларга 79.8 млн. АҚШ доллари қийматидаги 80 минг тоннадан ортиқ товарлар экспорт қилинди.
Ҳозирда дам олиш ва байрам кунларида ҳам ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг мурожаатларига асосан ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида товарларнинг божхона назорати ва расмийлаштируви давом этмоқда.
Байрамни бу гал уйида, оиласи билан бирга қаршилаётган юртдошларимизнинг карантин даврида ҳам дастурхонлари тўкис бўлиши учун барча соҳалар қатори божхона ходимлари ҳам ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшишади. Буларнинг барир сизу биз соғлигимиз ва хотиржамлигимиз учун, албатта.
22.03.2020