Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона дастурларининг карантиндаги самараси
1266
Дунё бўйлаб тарқалган коронавирус инфекцияси инсонлар ҳаёти ва соғлиғига шу билан бирга иқтисодиётга ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. Шу сабабли, бошқа мамлакатлар қатори бизда ҳам бу касалликни енгиш ва бартараф этиш ҳамда глобал инқироз ҳолатларининг салбий таъсирини юмшатишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Божхона дастурларининг карантиндаги самараси

Мазкур йўналишда божхона тизимида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида айтадиган бўлсак, тизим томонидан ташқи иқтисодий фаолият тўла қўллаб-қувватланиб, экспорт-импорт операциялари туну-кун ва тўхтовсиз равишда амалга оширилмоқда. Албатта, бунда божхонада жорий этилган қирқдан зиёд автоматлаштирилган ахборот тизимлари ўзининг юқори самарасини кўрсатмоқда. Эътиборлиси, ушбу дастурлар ҳозирги карантин даврида ҳам фойда бермоқда.

Мисол тариқасида, “Электрон божхона расмийлаштируви” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали экспорт ва импорт товарларга божхона юк декларациялари масофадан туриб (ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари божхона постларига келмасдан), бир неча дақиқада расмийлаштирилмоқда. Шунингдек, тизимдаги “яшил йўлак” орқали миллий маҳсулотларимиз экспортга ҳеч қандай тўсиқларсиз чиқарилмоқда.

Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси тасарруфидаги ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида 4919 та, март ойининг учинчи иш кунлигида 578 та Божхона юк декларациялари электрон тарзда расмийлаштирилди. Бундан ташқари, ушбу муддатларда 230 миллион АҚШ долларилик товарлар божхона расмийлаштирувидан ўтказилди.

Шунингдек, хавфни бошқариш тизимидаги яшил, сариқ, қизил йўлакларнинг ишга туширилиши ҳам ижобий натижаларни бермоқда. Илгари божхона юк декларациялари расмийлаштируви учун 1 кундан 3 кунгача вақт сарфланган бўлса, ҳозирда тезкорлик билан 10 дақиқадан 20 дақиқагача қисқа муддатларда расмийлаштирилмоқда.

Юқоридаги рақамлардан кўриниб турибдики, карантин даврида ҳам мамлакатимизда божхона расмийлаштирувлари жадаллик билан амалга оширилмоқда.

28.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг