Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначи – тадбиркорга кўмакчи
1301
Мамлакатимизга чет эл валютаси тушумини таъминлаб, иқтисодий барқарорликни мустаҳкамлашда давлатимиз экспорт салоҳияти таянч ҳисобланади. Айниқса, бутун дунё аҳли кўринмас ёвга қарши шиддатли уруш олиб бораётган бугунги кунда, экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи ва етиштирувчи соҳаларнинг иш фаолиятини максимал даражада олиб бориши учун давлатимиз томонидан маҳсулотлар экспорти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига барча зарур шароитлар яратилиб, кенг имкониятлар тақдим этилмоқда.
Божхоначи – тадбиркорга кўмакчи

Масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Uz-Kor Gaz Chemical”  йирик саноат корхонаси яратилаётган имкониятлардан мақсадли фойдаланиб, самарали фаолият юритаётган экспортёр корхоналардан биридир.

Қорақалпоғистон Республикасининг Устюрт текислигида қад кўтарган мазкур корхона ер остидан қазиб олинадиган табиий газ маҳсулотини қайта ишлаш  орқали турли хилдаги пластмасса  маҳсулотларини ишлаб чиқаради ҳамда  жаҳон бозорларига экспорт билан шуғулланади.

Жанубий Корея давлатидан тўғридан тўғри жалб қилинган хорижий инвестиция асосида ташкил этилган ушбу йирик саноат корхонаси асосан табиий газ маҳсулотини қайта ишлаш натижасида полиэтилен ва полипропилен маҳсулотини ишлаб чиқариш ва уларни тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун хомашё сифатида корхоналарга етказиб бериш фаолияти билан шуғулланади.

“Uz-Kor Gaz Chemical” йил давомида 387 минг тонна полиэтилен ва 83 минг тонна полипропилен ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, ҳозирги кунда 1,5 мингдан ортиқ аҳолини иш билан таъминлаган.

Мазкур корхона экспорт фаолиятини узлуксиз амалга оширишини таъминлашда божхона органлари ўз вақтида керакли амалий ёрдамларни кўрсатиб келишмоқда.

Хусусан, “Қўнғирот”  ТИФ божхона постининг “Устюрт” пункти ушбу саноат корхона заводи жойлашган ҳудудда ташкил этилган бўлиб, унда божхона ходимлари сутканинг 24 соати давомида экспортга йўналтирилаётган маҳсулотларни тезкорлик билан божхона расмийлаштирувидан ўтказиб, корхонанинг ҳамда бутун республикамизнинг экспорт салоҳиятини оширишда ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Жорий йилнинг I чорагида корхона томонидан 63,3 млн АҚШ доллари миқдоридаги полиэтилен маҳсулотлари экспортга чиқарилди ҳамда бу кўрсаткич Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасининг ташқи савдо божхона статистикасидаги товар айланмасининг 54 фоизини ташкил этди.

Шунингдек, мазкур корхона томонидан хориждан олиб келинган  ишлаб чиқариш фаолиятида зарур бўладиган хомашё, технологик асбоб-ускуналар ва бутловчи қисмлар белгиланган тартибда божхона расмийлаштирувидан ўтказилиб, 8,5 млрд. сўм божхона тўловлари ундирилган.

Давлатимизда коронавирус пандемияси тарқалишига қарши ўрнатилган карантин шароитида ҳам мазкур корхона қарантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ўз фаолиятини жадал ва барқарор давом эттираётгани мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишларнинг натижасидир.

 

 

 

 

 

 

30.04.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг