Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ташқи иқтисодий савдо операциялари изчил давом этмоқда
1396
“Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропорти фаолияти коронавирус пандемияси сабабли вақтинчалик тўхтатилганлигига қарамай “Авиаюклар” ТИФ божхона постида ишлар авжида.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 3.04.2020 йилдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5978 сонли фармонига асосан 2020 йил 31 декабрь кунига қадар 20 та турдаги товарларга нисбатан “0” фоизда божхона тўловлари ҳамда акциз солиғи жорий қилинди. Бу эса ўз навбатида ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилариниг фаоллигига сабаб бўлди.

Дастлабки маълумотларга асосан ушбу рўйхатга кирувчи товарларнинг олиб кирилиши кескин кўпайган. Шу билан бирга, божхона постларидаги товарлар ўз вақтида тезкорлик билан расмийлаштирилиб ички бозорларга йўналтирилмоқда.

Жорий йил январь-март ойлари давомида “Авиаюклар” ТИФ божхона постида 14 495 та божхона юк декларациялари расмийлаштирилган бўлиб, ушбу кўрсаткич ўтган  йилга нисбатан 17,6% га ортган.

Постда коронавирус пандемиясига қарши кучайтирилган тартиб амал қилаётган ҳозирги шароитда ходимлар карантин қоидаларига тўла амал қилган ҳолда барча товарларни дезинфекция қилиш тадбирларидан сўнг тезкорлик билан расмийлаштириб, инсон омилини камайтирган ҳолда иш олиб боришмоқда.

«Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси

Ахборот хизмати

5.05.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг