Давлат божхона қўмитаси Хоразм вилояти божхона бошқармасида Шаффофлик замирида иқтисодий хавфсизлик – мавзусида оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар билан матбуот анжумани ташкил этилди.
Божхона органлари томонидан мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, божхона тўловларини ундириш, “яширин иқтисодиёт”га қарши курашиш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Брифингда “Ўзбекистон Республикасига олиб кирилаётган товарларга тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари миқдорини аниқлаш бўйича дастлабки қарорни олиш тартиби, аҳамияти ва афзалликлари” мавзусида батафсил маълумотлар берилди.
Наманган вилояти божхона бошқармасида вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси билан ҳамкорликда журналистлар учун навбатдаги матбуот анжумани бўлиб ўтди.
“Самарқанд” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида божхона органларида “Рақамли божхона ва унинг ривожланиш истиқболлари” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.
Ўзбекистон Республикасининг экспорт салохиятини ошириш, туризмни жадал ривожлантириш хамда божхона қонунчилигини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш юзасидан қабул қилинган қонун хужжатларида назарда тутилган ишлар юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирларни бевосита жойига чиқиб кўздан кечириш мақсадида Давлат божхона қўмитасининг “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси (ИБК) томонидан жорий йилнинг 18 январь куни “Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти чегара божхона пости ҳамда “Авиаюклар” ташқи иқтисодий фаолият (ТИФ) божхона пости ва аэропорт ҳудудида жойлашган божхона омборига медиа-тур уюштирилди.
Фарғона вилояти божхона бошқармаси “Фарғона” чегара божхона постида вилоятда фаолият олиб бораётган журналистлар, блогерлар ва ахборот хизматлари ходимлари иштирокида “Вилоятда фуқароларга ҳамда тадбиркорларга чегара ва ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида яратилаётган шароитлар, шунингдек, уларни яхшилаш бўйича тизимда олиб борилаётган ишлар”га бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Хоразм вилояти божхона бошқармаси томонидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Хоразм вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда божхона органлари фаолияти билан жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларини яқиндан таништириш мақсадида жорий йил 29 декабрь куни “Урганч аэропорти” чегара божхона постида медиа-тур ўтказилди.
“Навоий” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида Навоий вилояти божхона бошқармасининг 2021 йилнинг ўтган даври давомида амалга оширган иш фаолияти, эришган ютуқлари ва божхона қонунчилигидаги ўзгаришлар мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 25 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника буюмлари муомаласини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 234-сонли қарори асосида “Пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисида”ги Низом тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5414-сонли Фармони билан, божхона органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш божхона органларининг асосий вазифаларидан этиб белгиланган.
Жиззах вилояти божхона бошқармасида соҳада 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоби ҳамда мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш йўлида божхона органлари томонидан олиб борилган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида журналистлар учун пресс-тур ташкил этилди.
Ҳозирги кунда божхона органларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, асосий кўрсаткичлар, келгусидаги режалар бўйича, шунингдек, тизимда очиқлик ва шаффофлик тамойили асосида олиб борилаётган ишлар ҳақида матбуот анжумани, пресс-тур ва брифинглар мунтазам ташкил этилиб келинмоқда.
Бугун юртимизда барча соҳаларда изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан, сўнгги 5 йилда давлат божхона хизмати органлари фаолияти ҳам тубдан янгиланди. Энг аввало, тизимга “Рақамли божхона” тамойилинг кенг жорий қилинаётганлиги ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг ҳам вақтини, ҳам ҳаражатларини тежашга хизмат қилмоқда.
Давлат божхона қўмитасининг Тошкент вилояти божхона бошқармаси томонидан матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналистлар ва блогерлар учун “Рақамли божхона: Тошкент вилоятининг “Масофавий электрон декларациялаш” божхона пости фаолиятига назар” мавзусида навбатдаги пресс-тур ташкил қилинди.
2021 йил 12 ноябрь куни Давлат божхона қўмитасида Жаҳон банки мутахассислари ҳамкорлигида “Ўзбекистонда божхона маъмуриятчилиги ва ташқи савдо фаолиятига кўмаклашиш: муаммолар ва ривожланиш истиқболлари” мавзуси бўйича видеоконференция тарзида ташкил этилган учрашув бўлиб ўтди.
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Сурхондарё вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда божхона органлари фаолияти билан жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларини яқиндан таништириш мақсадида “Термиз аэропорти” чегара божхона постида медиа-тур ўтказилди.
“Кексалар ҳафталиги” доирасида Самарқанд вилояти божхона бошқармасида божхона фахрийлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида тадбирлар бўлиб ўтди.