Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Навоий вилояти божхона бошқармасининг 2021 йил фаолияти юзасидан матбуот анжумани ўтказилди
2900
“Навоий” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида Навоий вилояти божхона бошқармасининг 2021 йилнинг ўтган даври давомида амалга оширган иш фаолияти, эришган ютуқлари ва божхона қонунчилигидаги ўзгаришлар мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.
Навоий вилояти божхона бошқармасининг 2021 йил фаолияти юзасидан матбуот анжумани ўтказилди

Навоий вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Рахмонов сўнгги йилларда божхона тизимидаги ўзгаришлар, “рақамли божхонани” шакллантириш ҳамда ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига қулайликлар яратиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани ҳақида барча журналистлар ва блогерларга батафсил маълумот берди. Шунингдек, 2021 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2022 йил режалари борасида ҳам атрофлича тўхталиб ўтди.

Тадбир сўнгида барча ОАВ вакиллари “Навоий индустриал” ташқи иқтисодий фаолияти божхона пости ҳамда “Навоий”эркин иқтисодий зонаси ҳудудида жойлашган тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан яқиндан танишдилар.

31.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг