Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Навоий вилояти божхона бошқармаси йил сарҳисоби бўйича брифинг ўтказди
5127
Божхона органлари томонидан мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, божхона тўловларини ундириш, “яширин иқтисодиёт”га қарши курашиш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Навоий вилояти божхона бошқармаси йил сарҳисоби  бўйича брифинг ўтказди

Буни биргина Навоий вилояти божхона бошқармаси мисолида таҳлил қиладиган бўлсак, 2021 йил мобайнида бошқарма томонидан 1 трлн. 404 млрд. сўмлик божхона тўловлари ундирилиб, давлат бюджетига ўтказилишига эришилди.

Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида божхона тўловларидан салкам 1 трлн. 29,4 млрд. сўм имтиёзлар берилди.

Имтиёз қўлланилган асосий товарлар таркибини технологик асбоб-ускуналар, транспорт воситалари ва унинг қисмлари, металл ва металл буюмлар, кимё саноати маҳсулотлари ташкил этди.

Шунингдек, бошқарма томонидан ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига 61,1 млрд. сўмлик божхона тўловларини кечиктириб тўлаш имконияти берилди.

Бу эса тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва хорижга экспорт қилишни муносиб рағбатлантиришга хизмат қилиб келмоқда.

Масалан, 2021 йил мобайнида 476,6 млн. АҚШ долларидан ортиқ бўлган товарлар хорижий мамлакатлар бозорларига йўналтирилди.

Мазкур кўрсаткич 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 84,7 млн. АҚШ $ ёки 22 %га ошди. Товарлар 30 га яқин давлатларга экспорт қилинган бўлиб, асосий ҳамкор давлатлар Канада, Хитой, Россия, Туркия ва Туркманистон давлатлари ҳисобига тўғри келмоқда.

Экспорт қилинган асосий товарлар: уран, калава ип, металл ва улардан тайёрланган буюмлар, тўқимачилик маҳсулотлари, минерал ўғитлар ҳисобига тўғри келмоқда.

Божхона постларида жами  17 794  та божхона юк декларациялари расмийлаштирилиб, 3 810 та божхона кўриги жараёнлари амалга оширилди.

Божхона юк декларацияларини Хавфни бошқариш ахборот тизими бўйича йўлаклар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, декларацияларнинг 8 427 таси ёки 47 фоизи “яшил йўлак”, 6 070 таси ёки
34 фоизи “сариқ йўлак”, 3 297 таси ёки 19 фоизи “қизил йўлак” тартибида расмийлаштирилди. Содда қилиб айтганда, бошқармада тадбиркорларнинг 82 % юклари соддалаштирилган тартибда расмийлаштирилди.

Бошқармада божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишини олдини олиш, аниқлаш ва уларга чек қўйиш, контрабандага қарши курашиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, 740 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланиб, далилий ашё сифатида 8 млрд. 689 млн. сўмлик товар-моддий бойликлар ушлаб қолинди. Аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича 28,058 млрд. сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.

Бошқарма томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи  бошқа органлар билан ҳамкорликда гиёҳванд воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши кураш йўналишида 18 та ҳолатда 2 кг. 451,87 гр гиёхвандлик моддалари ва 2 туп марихуана ўсимлигининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Бундан ташқари, товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида 29,4 млн. сўмлик  1730 қути тамаки маҳсулотлари, 443 млн. сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари, 713,8 млн. сўмлик  озиқ-овқат маҳсулотларининг божхона чегараси орқали ноқонуний олиб ўтилиши билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланди.

Шу ўринда фуқароларга бошқарма фаолиятига оид маълумотларни телеграм ижтимоий тармоғи орқали  https://t.me/navoiycustoms_uz канали орқали кузатиб боришлари, бошқарма фаолиятини такомиллаштириш, экспорт-импорт операциялари билан боғлиқ мурожаатларини бошқарманинг 79-222-02-40 телефон рақами ёки  e-mail: customs-navoi@umail.uz navoi_customs@exat.uz  почта манзиллари орқали йўллашлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз. 

Навоий вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

3.02.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг