Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Термиз аэропорти” чегара божхона постида медиа-тур бўлиб ўтди
2539
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Сурхондарё вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда божхона органлари фаолияти билан жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларини яқиндан таништириш мақсадида “Термиз аэропорти” чегара божхона постида медиа-тур ўтказилди.
“Термиз аэропорти” чегара божхона постида  медиа-тур бўлиб ўтди

Мазкур тадбирда журналистлар ва блогерлар божхона органлари ходимларининг хизмат фаолиятини айни хизмат олиб борилаётган жойдан кузатиш имконига эга бўлдилар. Унда тадбир иштирокчилари божхона назоратини амалга оширилиш жараёнлари, уларга тақдим қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар, божхона назорати техник воситаларини қўлланилиши ҳамда хизмат итининг ишлаш жараёнларининг гувоҳи бўлишди.

Медиа-тур иштирокчиларига “Термиз аэропорти” чегара божхона пости бошлиғи Ҳолиддин Самадов божхона пости орқали товарларни божсиз олиб ўтиш меъёрлари, олиб кирилиши ҳамда олиб чиқилиши тақиқланган  товарлар ҳақида ҳам маълумот берди.

Шунингдек, пост ходимлари томонидан журналист ва блогерларга хизматда фойдаланилаётган замонавий божхона техник воситаларининг ишлаш тартиби  кўрсатиб берилди. Тадбир давомида, журналист ва блогерлар божхона постининг хизмат ити ўз вазифаларини аниқ бажаришини катта қизиқиш билан кузатишди.

Таъкидлаш жоизки, чегара божхона постларида ташкил қилинган “қизил” ва “яшил” йўлаклар ҳамда божхона назоратининг замонавий техник воситалари божхона постлари орқали ҳаракатланаётган фуқароларга қулайликлар яратмоқда.

2021 йилнинг 9 ойи мобайнида  “Термиз аэропорти” чегара божхона пости орқали  жами бўлиб 23316 нафар фуқаролар ҳаракатланган.

Ташкил қилинган медиа-турда журналистлар ва блогерлар божхона соҳасига доир ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олдилар.

 

14.10.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг