Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Нукус” ТИФ божхона постида пресс-тур ташкил этилди
2430
Ҳозирги кунда божхона органларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, асосий кўрсаткичлар, келгусидаги режалар бўйича, шунингдек, тизимда очиқлик ва шаффофлик тамойили асосида олиб борилаётган ишлар ҳақида матбуот анжумани, пресс-тур ва брифинглар мунтазам ташкил этилиб келинмоқда.
“Нукус” ТИФ божхона постида пресс-тур ташкил этилди

Хусусан, журналист, блогер ва ОАВ вакиллари иштирокида Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Нукус” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида пресс-тур ташкил қилинди.

Пресс-турни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад сўнгги йилларда божхона идораларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиланишлар, ўзгаришлар натижасида ТИФ қатнашчиларига яратилаётган имкониятлар, қулайликлар билан журналист, блогер ва ОАВ вакилларини яқиндан таништиришдан иборат бўлди. Шунингдек, ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда тизимга жорий этилган “рақамли божхона”нинг шаклланиши энг аввало товар ва транспорт воситаларига нисбатан божхона назорати ҳамда расмийлаштирувини амалга ошириш жараёнларида инсон омилининг кескин қисқариши ва бу орқали коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишга хизмат қилади. Жумладан 2021 йил бошидан ҳозирги кунга қадар коррупцияга қарши курашиш йўналишида шахсий таркиб, тадбиркорлик субъектлари ҳамда ходимларнинг ота-она ва яқинлари билан учрашувлар ўтказилиб келинмоқда.

Шунингдек, пресс-тур иштирокчилари тадбир давомида божхона назорати техник воситалари ва кинология хизмати ходимларининг хизмат итлари ёрдамида кўргазмали чиқишларини томоша қилишди.

6.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг