Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қашқадарёда божхона ходимлари томонидан брифинг ташкил қилинди
2306
Қашқадарё вилояти божхона бошқармасида брифинг ташкил этилди. Унда оммавий ахборот воситалари вакиллари ва божхона ходимлари иштирок этишди.
Қашқадарёда божхона ходимлари томонидан брифинг  ташкил қилинди

Тадбир аввалида, бошқарма бошлиғининг ўринбосари О.Қодиров бошқарма томонидан жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.

Шу жумладан, у ўз маърузасида божхона органларида cўнгги йилларда тадбиркорликни ривожлантиришда яратилган қулайлик ва имкониятлар, миллий маҳсулотларни экспортга расмийлаштиришдаги енгилликлар ҳамда уларнинг самараси тўғрисида тўхталди.

Қайд этилганидек, бугунги кунда Қашқадарё вилояти божхона бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги “Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва давлат божхона хизмати органлари ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-6310-сон Фармонига асосан “Масофавий электрон декларациялаш” божхона пости тўлиқ ишга туширилган.

Бу тизимнинг афзалликлари ва қулайликлари тўғрисида ушбу божхона пости бошлиғи Ш.Вахобов томонидан тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган товарларга нисбатан тариф квоталарини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 728-сонли қарори қабул қилиниб, қарор билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган товарларга нисбатан тариф квоталарини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган.

Тадбир якунида йўлланган саволларга масъул ходимлар томонидан батафсил тушунтиришлар берилди.

22.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг