Божхона институтида кўрик танлов бўлиб ўтди
Маданий-маърифий тадбирлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5117-сонли қарорида ва Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона қўмитаси томонидан белгилаб берилган устувор вазифаларида хорижий тилларни ўргатишни таълим сиёсатининг устувор йўналиши сифатида ривожлантириш, ушбу йўналишда таълим сифатини тубдан ошириш, таълим олувчиларни хорижий тилларни ўрганишга бўлган қизиқишини ошириш, шунингдек, халқаро ҳамкорлик ва мулоқотни ривожлантириш учун шарт-шароит ва имкониятлар яратиш каби вазифалар белгилаб берилган.