Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар Ёшлар зиё маскани билан доимо ҳамнафас
7474
Наманган вилоятининг Давлатобод туманида жойлашган “Янги Ўзбекистон - ёшлар зиё маскани” ахборот-кутубхонаси ҳам фаолият бошлагандан буён аҳолининг севимли масканларидан бирига айланди. Шаҳарнинг энг кўркам биноси бўлиб турган мазкур кутубхонага келаётганлар сони кундан кунга ортиб бормоқда.
Божхоначилар Ёшлар зиё маскани билан доимо ҳамнафас

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармасининг бир гуруҳ ходимлари Ёшлар зиё масканига ташриф буюриб, янги кутубхонанинг фаолияти, имкониятлари билан яқиндан танишдилар. Мазкур маскан ва у ердаги мавжуд китоблар, яратилган шароитлар божхоначиларда катта таассурот қолдирди. Божхона ходималари келгусида ишдан бўш вақтларини шу ерда китоб мутолааси билан ўтказишни айтиб, Ёшлар зиё маскани ва бошқарма китобхонлик тарғиботида доимий ҳамкорликка тайёрлигини таъкидлаб ўтдилар.

Наманган шаҳрининг Давлатобод туманида қад ростлаган “Янги Ўзбекистон - ёшлар зиё маскани” ахборот-кутубхонаси бугунга келиб чинакам илм-маърифат кошонасига айланган.

2021 йилнинг 19 мартидан расман иш бошлаган ушбу замонавий ахборот-кутубхонасида 30 мингдан зиёд ўзбек, рус, инглиз тилларидаги турли бадиий ва илмий адабиётлар, ўқув қўлланмалар мавжуд.

Бу албатта Намангандаги замонавий кутубхонанинг имкониятларини янада ортиб боришига, бу ерга ташриф буюраётган китобхонларнинг чет эл давлатлари ҳаёт тарзи, адабиёти билан яқиндан танишиш имкониятини яратади.

Бу каби тадбирларни доимий ташкил этиш ҳамда уларда фаол иштирок этиш божхоначиларнинг китоб мутолаасига бўлган қизиқишларини янада оширишга хизмат қилади. Зеро, китобхонлик бугун барча соҳа вакиллари учун сув ва ҳаводек зарур.

Наманган вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

16.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг