Юқоридаги вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида 2022 йил 25 апрель куни Божхона институтида Ўзбек ва хорижий тиллар кафедраси томонидан Давлат божхона қўмитаси Божхона институтининг “Smart Customs Cadet”, Тошкент давлат юридик университининг “Justice” ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг “Knights of justice” жамоалари ўртасида “Foreign Language in Professional activity” номли кўрик-танлов ўтказилди. Иштирокчи жамоалар касбий фаолиятда хорижий тилларни билишнинг зарурати ва аҳамиятини ўзларининг чиқишлари орқали намойиш этдилар.
Кўрик-танловда Ҳакамлар ҳайъати аъзоси сифатида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети малакали профессор-ўқитувчилари, Божхона институти раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари ва курсантлари иштирок этдилар.
Кўрик-танлов натижалари бўйича Божхона институтининг “Smart Customs Cadet” жамоаси “The most creative”, Тошкент давлат юридик университининг “Justice” жамоаси “The most intelligent” ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг “Knights of justice” жамоаси “The most active” номинациялари бўйича ғолиб деб топилди. Иштирокчи жамоалар Божхона институти раҳбарияти томонидан тайёрланган сертификат ва совғалар билан тақдирландилар.
26.04.2022