Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
"Божхона тарихи" музейига пойтаҳтимизнинг 114-умумтаълим мактабида тахсил олаётган ўқувчиларнинг ташрифи амалга оширилди
6594
Хабарингиз бор, 2022 йил 17 февраль куни божхона тизимини янада ислоҳ қилиш бўйича ўтказилган видеоселекторда Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев жуда муҳим ва ҳаётий ташаббусни илгари сурдилар, яъни ҳар бир вилоятда биттадан мактабни танлаб, ёшларни божхона соҳасига ўқувчилик давриданоқ қизиқтиришга қаратилган кенг миқёсдаги ҳаракатлар бошлаб юборилди.

Президентимиз томонидан божхона органларига халқ таълими тизими билан ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан берилган топшириқ аслида юксак ишонч бўлиб, божхона органлари шахсий таркибига шараф ва қувонч бағишлади.

“Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади” деган эзгу ғоя асосида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Ўқувчилар болалик пайтиданоқ божхона тизимининг ичига кириб борар экан, аввалам бор божхоначи касби нақадар машаққатли ва шарафли эканлигига шахсан гувоҳ бўлишмоқда.

Ёшларни божхона соҳаси билан яқиндан таништириш, уларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда божхона тарихи бўйича билимларини шакллантириш мақсадида Давлат божхона қўмитасида ташкил этилган "Божхона тарихи" музейига пойтаҳтимизнинг 114-умумтаълим мактабида тахсил олаётган ўқувчиларнинг ташрифи амалга оширилди.

Ташриф давомида Давлат божхона қўмитасининг масъул ходимлари томонидан мактаб ўқувчиларига Божхона тарихи музейи ва унинг барпо этилиши ва тарихий аҳамияти тўғрисида маъруза ва таништирувлар ташкил этилди.

Музейларни бежизга тарих, маънавият хазинаси деб таърифлашмайди. Ушбу музейда турли-туман ноёб ва қимматбаҳо ашёлар жамланганки, улар божхона соҳаси тарихи билан таништиради. Айтиб ўтиш жоизки, музейларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётимизда бажарадиган вазифаларидан бири ҳам айнан таълим ва тарбия ўчоғи эканлигидир.

Ташриф доирасида ўқувчилар Давлат божхона қўмитасининг Марказий божхона лабораторияси фаолияти билан ҳам яқиндан танишишди.

Жаҳон божхона ташкилотининг минтақавий мақомини қўлга киритган ушбу лабораторияда товарларнинг божхона экспертизаси амалга оширилади. Бунинг учун лабораториянинг барча хоналари Жаҳон божхона ташкилоти стандартлари асосида етакчи ишлаб чиқарувчиларнинг энг замонавий юқори технологик, юқори аниқликка эга ускуналари билан жиҳозланган.

Таништирув давомида лаборатория мутахассислари ҳар бир ускуналар бўйича ўқувчиларга маълумот бериб, айримларининг ишлаш принципларини амалиётда кўрсатиб беришди.

Учрашувда ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга божхона мутахассисларидан батафсил жавоблар олишди.

Миллий меъморий анъаналар асосида барпо этилган "Божхона тарихи" музейи ва Марказий божхона лабораторияси бўйлаб амалга оширилган кичик саёҳат ўқувчи ёшларда катта таассурот қолдирди.  

17.06.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг