Тадбирда таниқли ўзбек шоири Даврон Ражаб сўзга чиқиб, тарихимизда ўчмас из қолдирган жасур ота боболаримиз, жумладан, Aмир Темур, Жалолиддин Мангуберди, Aлишер Навоий сингари ўз даврининг буюк саркардалари ва марифатпарварлари, уларнинг ҳаёти, босиб ўтган залворли йўли, ватанга кўрсатган садоқати ҳақида сўзлаб, уларни ҳамиша ёд етиш, улуғлаш ҳар бир ёш авлод, ҳар бир ходим, айниқса давлатимиз сарҳадларини ҳимоя қилаётган божхона ходимлари учун юксак шараф эканлигини алоҳида таъкидлади.
Тадбирда иштирок етган божхона ходимлари ўзлари учун маънавий озуқа олиш билан бир қаторда, нақадар шарафли касбда фаолият олиб бораётганликларига яна бир бор амин бўлдилар.
13.05.2022