Жумладан, Жарқўрғон туманида истиқомат қилувчи 98 ёшли уруш фахрийси Рўзи ота Абдуллаев билан суҳбат урушнинг суроли йиллари, оғир ва машаққатли кечган ҳаёт йўли ҳақида бўлди.
Рўзи ота 1942 йили 18 ёшида фронтга чақирилган бўлиб то уруш сўнггига қадар гвардия минамётчиси бўлиб мардонавор иштирок этган.
Рўзи ота Президентимиз томонидан қаратилаётган эътибордан жуда мамун эканлигини айтиб, юртимиз доимо тинч бўлишини сўраб дуо қилди.
14.05.2022