Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Маънавият оиладан бошланади” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди
7167
“Маънавият оиладан бошланади” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди

«Оила мен учун муқаддас. Муқаддаслиги шуки, авваламбор қаерда ишлашидан қатъи назар, ким бўлишидан қатъи назар

агар оилада тарбия, оилада муҳит, оилада ҳалоллик, муносабат, тарбияга алоҳида эътибор бермаса,

ҳеч қачон натижа бўлмайди.

Ш. Мирзиёев

 

Тошкент шаҳар божхона бошқармасида маънавият соати доирасида ташкил этилган давра суҳбатида USAID нинг Ўзбекистондаги Ҳуқуқий ислоҳотлар дастури гендер тенглиги ва ижтимоий масалалар мутаҳассиси Малика Инакова ментор сифатида ўз маърузаси билан иштирок этди.

Давра суҳбатида Ўзбекистонда оила муносабатларининг ҳуқуқий асослари, оила тўғрисидаги қонунчиликнинг вазифалари, оиланинг, оналик, оталик ва болаликнинг муҳофаза қилиниши тўғрисида маълумотлар, оилаларда низоларни келиб чиқиш сабаблари, мавжуд муаммоларни ечишда қўлланиладиган усуллар тўғрисида амалий кўрсатмалар берилди.

Зеро, оила жамиятнинг туб бўғини. Оила мустаҳкам бўлса, жамият ҳам осойишта бўлади. Оилаларда парокандалик бўлса, жамиятнинг ҳам тинчи йўқолади ва алалоқибат таназзулга юз тутади. Бахтли оилалар туфайли бахтиёр жамият шаклланади.

25.05.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг