Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Болалар қувончига шерик божхоначилар
6928
Болалар – умримиз мазмуни, кўзларимиз қувончи! Уларнинг юзидаги табассум, кўзларидаги беғубор ҳайрат учун ҳар бир ота-она жонини беришга тайёр бўлади.
Болалар қувончига шерик божхоначилар

“1-июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” арафасида Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси томонидан ходимларининг болалари учун байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбир доирасида “Менинг дадам божхоначи”, “Менинг онам божхоначи”, “Менинг юртим – Ўзбекистон”, “Мен ҳам божхоначи бўламан” рукнлари асосида расм чизиш, бўр бўлаги билан белгиланган вақт ичида расм чизиш, шунингдек, спортнинг шахмат, шашка турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди.

Жажжи болажонларнинг шеър айтиб, қўшиқ куйлашлари байрамга келган мультфильм қахрамонлари билан бирга рақсга уланиб, кечага ўзига хос файз ва хурсандчилик инъом этди.

Тадбирда қатнашган бошқарма раҳбарияти болажонларни байрам билан табриклаб, диплом, эсдалик совғалар улашди.

Тадбир якунида болалар Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида спектакль томоша қилишди.

1.06.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг