Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Юртнинг бахтли болалари
6942
Болалик—ҳаёт уммонининг мусаффо сарчашмаси. Боиси, у ҳар бир мурғак қалб учун ташвишлардан йироқ, эзгуликка тўла лаҳзалардир.
Юртнинг бахтли болалари

Гўдакларнинг баҳор тонги мисол беғубор қалби фақат яхшиликларга йўғрилган бўлади.Шу сабаб 1-июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни энг қувончли байрам сифатида бутун дунё бўйлаб кенг нишонланади.

Ушбу байрам муносабати билан Бухоро вилояти божхона бошқармасида хизмат олиб бораётган ходимларнинг фарзандлари учун байрам дастури ташкиллаштирилди.

Тадбирда Бухоро вилоят қўғирчоқ театри томонидан ажойиб рақслар ҳамда саҳна томошалари болажонларга намойиш этилди.

 Байрам дастури сўнгида тадбирда фаол қатнашган болаларга бир-биридан қизиқ бўлган китоблар совға қилинди.

1.06.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг