Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхонада хорижий тилларни ўрганиш юзасидан ўқув семинари бўлиб ўтди
6957
Наманган вилояти божхона бошқармасида “Давлат божхона хизмати органлари ходимларига хорижий тилларни билганлиги учун устама белгилаш тартиби” тўғрисида ўқув семинари бўлиб ўтди.
Божхонада хорижий тилларни ўрганиш юзасидан ўқув семинари бўлиб ўтди

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги Наманган вилояти ҳудудий вакиллиги раҳбари АнваржонУрунов иштирок этди.

Дастлаб иштирокчиларга бошқарманинг Кадрлар бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги ПҚ-5117-сон қарори ҳамда ДБҚ Раисининг 95-сонли буйруғи таништирди.

Шунингдек, бошқарманинг 2 нафар ходимида хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи В2 даражадаги сертификати бўлганлиги учун лавозим маошининг 15 фоиз миқдорида устама белгиланганлигини эълон қилди.

Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги томонидан хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи халқаро тан олинган сертификатларнинг рўйхатини ҳамда хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар олиш тартиблари тўғрисида маълумотлар бериб, семинар иштирокчилардан инглиз тилини билиш даражасини белгиловчи тест ўтказилди.

Ўтказилган тестда 1, 2, 3-ўринни олган ғолибларга бошқарма ҳамда агентликни эсталик совғалари топширилди.

31.05.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг