Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
ДБҚ Раисининг биринчи ўринбосари Божхона институтида дарс ўтди
7280
Давлат божхона қўмитаси Раисининг ташаббуси билан эндиликда қўмита марказий апарати раҳбарияти, турли бошқармалар бошлиқлари алоҳида график асосида Божхона институтида соҳадаги илғор янгиликларни яқиндан етказишга қаратилган амалий машғулотлар ўтишади.
ДБҚ Раисининг биринчи ўринбосари Божхона институтида дарс ўтди

Ушбу анъанани ДБҚ раисининг биринчи ўринбосари И.Мухторов бошлаб берди. Амалий машғулотда Божхона институтининг битирувчи курс курсантлари, магистратура тингловчилари ва мутахассислик кафедралари профессор-ўқитувчилари иштирок этди.

Машғулотда асосий эътибор божхона назоратини ташкил этиш, рақамли божхонани ривожлантириш ҳамда хавфларни бошқариш йўналишларида божхона органларининг яқин ва ўрта истиқболдаги устувор вазифаларига қаратилди.

2022 йил 17 февралда Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳузурида божхона тизимини янада ислоҳ қилиш ва коррупциядан холи соҳага айлантириш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишдан сўнг божхона органларида кенг кўламдаги ўзгаришлар олиб борилмоқда.

Табиийки, мазкур ўзгаришларни самарали тарзда амалга ошириш, топшириқлар ижросини пухта ва сифатли бажариш ҳар жиҳатдан юқори малакали ва билимли кадрларга боғлиқ.

Ўқув машғулоти давомида ДБҚ мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган “Е-TRANZIT”, “Юк операциялари”, “API – PNR” каби янги ахборот тизимларининг тақдимоти ҳам ўтказилди.

Институт курсантлари ўқув машғулотида фаол иштирок этиб, божхона амалиётининг турли йўналишлари бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олишди.

 

18.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг