Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Музейлар - тарих кўзгуси!
6921
1977 йилдан буён дунёда анъанавий тарзда 18 май “Халқаро музейлар куни” сифатида кенг нишонланиб келинмоқда. Бу ҳақда “Халқаро музейлар маслаҳати” (International Council of Museums, ICOM) ташкилотининг 1977 йилдаги йиғилишида қарор қабул қилинган. Ҳар йили ушбу байрам музейлар фаолиятига бағишланган ўзининг маълум бир мавзусига эга бўлади.
Музейлар - тарих кўзгуси!

Музейлар – тарих кўзгуси. Халқ ўтмиши, урф-одат ва анъаналари, турмуш тарзини ифода этувчи неки бўлса, шу ерда жамланади. Халқнинг маънавий дунёсини бойитиш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашда ҳам музейларнинг ўрни беқиёс. Шу боис ҳар йили 18 май – Халқаро музейлар куни сифатида бутун дунёда кенг нишонланади. Бу кунда музейлар фаолиятига кенг эътибор қаратилиб, Ўзбекистон тарихи давлат музейида маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилади.

Жорий йилнинг 18 май куни ҳам мазкур тадбир муносабати билан Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти курсантлари иштирокида ушбу музейга экскурсия ташкил этилиб, фотокўргазмалар билан танишилди.

Кўргазма чоғида миллатлараро бағрикенглик, тотувлик ва дўстона муносабатларни юксалтириш ҳамда давлат архивлари билан илмий алоқаларни ривожлантириш, шунингдек, ўзбек халқинининг қадимий тарихи, бой  маданияти, миллий ва анънавий қадриятларини кенг тарғиб этишга қаратилган фотолар йиғилганларда ўзгача таассурот қолдирди.

Тадбир давомида курсант ёшларни баркамол инсон бўлиб вояга етишларида музейларнинг ўрни беқиёслиги мавзусида очиқ мулоқот ҳам ташкил этилди.

18.05.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг