Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Келажагимиз эгалари учун “Нукус-Аэропорт” чегара божхона постида “очиқ эшиклар куни” ташкил этилди
7336
Юртбошимиз томонидан жорий йилнинг 17 февралида божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш ва уни коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш бўйича ўтказилган йиғилишда божхона органларига мактаб ўқувчиларини божхона соҳасига қизиқтириш бўйича қатор топшириқлар берилган эди.
Келажагимиз эгалари учун  “Нукус-Аэропорт” чегара божхона постида “очиқ эшиклар куни” ташкил этилди

Мазкур топшириқлар ижроси юзасидан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси томонидан Нукус шаҳридаги 31-сонли чет тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари учун “Божхона тўгараги” ташкил этилиб, божхона соҳасига қизиқтириш бўйича назарий ва амалий машғулотлар олиб борилмоқда.

Бугун ушбу мактабдан “божхона тўгараги”га аъзо бўлган бир гуруҳ ёшлар учун “Нукус-аэропорт” чегара божхона постига “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди.

Ўқувчилар бу ерда божхона назорати зонаси, божхона назоратини амалга оширишда таъсис этилган “қизил” ва “яшил” коридорлар моҳияти, назорат техник воситалари, профайлинг системаси ҳамда хизмат итларидан аэропорт миқёсида фойдаланиш аҳамияти бўйича амалий кўникмаларга эга бўлишди.

Таъкидлаш жоизки, “Нукус-Аэропорт” чегара божхона пости орқали йил бошидан қўшни Қозоғистон  Республикасининг Актау, Актобе, Атырау шаҳарлари, Россия Федерациясининг Москва шахрига амалга оширилган жами 182 та рейсда 23 099 та фуқаро божхона назоратидан ўтказилган.

Тадбир давомида ўқувчиларга божхона назоратидан ўтиш тартиб-таомиллари, юкларни олиб ўтиш қоидалари батафсил тушунтирилиб, амалий кўрсатиб берилди.

Айниқса, амалий ўқув жараёнида профайлинг йўналишида олинган кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилган мусобақа-ўйинида ўқувчилар катта қизиқиш ва фаоллик билан иштирок этиб, божхона соҳасининг кенг қамровли фаолиятини ҳис қилишди.

Учрашув якунида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

 

 

22.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг