Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Оила – маънавият ва тарбия маскани” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
7407
Ҳар қайси миллатнинг, ҳар бир инсоннинг маънавиятини шакллантириш ва юксалтиришда оиланинг ўрни ва таъсири беқиёсдир.
“Оила – маънавият ва тарбия маскани” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Инсонга хос бўлган энг самимий ва беғубор туйғулар, ҳаёт тўғрисидаги дастлабки тасаввурлар, атроф-муҳитга муносабат, энг аввало оила бағрида шаклланади. Ўсиб келаётган ёш авлоднинг келажакда комил инсон сифатида шаклланиши учун муҳим бўлган дунёқарашини, характерини белгилаб берадиган маънавий мезонлар — олижаноблик, инсонпарварлик, меҳр-оқибат, эзгулик, меҳнатсеварлик, катталарга ҳурмат, кичикларга шафқат, ор-номус ва андиша каби муқаддас тушунчаларнинг барчаси оилада туғилади.

Ҳаммамизга маълумки, БМТ Бош Ассамблеясининг 1993 йил 15 май кунидаги резолюциясига асосан ушбу кун бутунжаҳон оила куни (International Day of Families) деб эътироф этилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июнь кунидаги “Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарорига асосан  “15 май - Халқаро оила куни” сифатида кенг нишонланиб келинади.

Шу муносабат билан, Божхона институтида Республика Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда “Оила – маънавият ва тарбия маскани” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди

Тадбирга фалсафа фанлари доктори, профессор, халқаро тоифадаги спикер, “Маънавият тарғиботчилари жамияти” аъзоси Жамила Шермуҳамедова иштирок этди. 

Таъкидланганидек, оила маънавий кўрғон бўлибгина колмай ёш авлод таълим-тарбиясининг илк масканидир. Президентимиз айтганларидек: «Инсоннинг энг соф ва покиза туйғулари, илк хаётий тушунча ва тасаввурлари биринчи галда оила бағрида шаклланади. Боланинг характерини, табиати ва дунёкарашини белгилайдиган мезон ва қарашлари яхшилик ва эзгулик, олийжаноблик ва меҳр-оқибат, ор-номус ва андиша каби муқаддас тушунчаларнинг пойдевори оила шароитида қарор топиши табиийдир»

Мухтасар қилиб айтганда, оила покликка ва софликка, икки томонлама муҳаббатга, садоқат ва вафодорликка асосланиши керак. Бу фарзандлар тарбияси учун муҳим омил ҳисобланади. Шахс маънавияти, унинг дунёқараши, эътиқодига кўникмалар мажмуи асосан оилада шаклланишини таъкидлаб ўтди

 

17.05.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг