Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бахтли болалик байрами
6991
Болалик—ҳаёт уммонининг мусаффо сарчашмаси. Боиси, у ҳар бир мурғак қалб учун ташвишлардан йироқ, эзгуликка тўла лаҳзалардир.
Бахтли болалик байрами

Болалар ҳаётимиз давомчилари, келажагимиз эгаларидир.Уларни асраб авайлаш, ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказиш ҳар бир давлат, ҳар бир ота онанинг муқаддас бурчидир.

Шу сабаб 1-июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни энг қувончли  байрам сифатида бутун дунё бўйлаб кенг нишонланиб келинади.

Сана муносабати билан Тошкент шаҳар божхона бошқармасида ходимларнинг фарзандлари учун қизиқарли байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирда иштирок этган болалар завқли ва мароқли вақт ўтказдилар.Байрам дастурида болалар учун расм чизиш, шеър айтиш ҳамда турли спорт турларидан мусобақалар ўтказилди. Болалар қувончига қувонч қўшиш мақсадида уларга ширинликлар ҳамда совғалар ҳам улашилди.

Тадбир доирасида  хизмат итлари билан кўргазмали чиқишлар ташкил этилиб,болажонларда катта таассурот қолдирди.Бундан хурсанд бўлган болажонлар ўзлари тайёрлаб келган шеър ҳамда рақслари билан байрамга янада завқ бағишлади.

Турли хил эртак қаҳрамонларига айланган ходимлар байрамни мазмунли ўтказишда фаол иштирок этиб, фарзандлари билан мароқли вақт ўтказдилар.

Танлов ва мусобақалар ғолибларига божхона бошқармасининг фахрий ёрлиқлар ҳамда эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек байрамга келган барча болажонларга китоблар улашилди.

Зеро, болаларни ҳимоя қилиш куни байрамининг мақсади кенг жамоатчилик диққатини болаларга, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, ҳимояланган дунёда яшаш имкониятларига, бахтли болаликка эга бўлишларига ва ўз мамлакатининг тўла-тўкис ва хотиржам фуқароси бўлиб ўсишларига қаратишдир.

Сабина Машарипова,

ЎзЖОКУ 2-курс талабаси

1.06.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг