Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қашқадарёда 3-сонли мактаб ўқувчилари учун шоир Муҳаммад Юсуфнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган тадбир ўтказилди.
7287
Қашқадарё вилояти божхона бошқармасига бириктирилган Қарши шаҳридаги 3-сонли умумий ўрта таълим мактабида навбатдаги бадиий кеча ташкил этилди.
Қашқадарёда 3-сонли мактаб ўқувчилари учун шоир Муҳаммад Юсуфнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган тадбир ўтказилди.

Тадбир мактаб маъмурияти билан ҳамкорлигида, Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуфнинг ҳаёти ва ижодий фаолиятига бағишланди.

Унда шоир Турди Ҳайдар, божхона масъул ходимлари, мактаб раҳбарияти ва ўқувчилар иштирок этди.

Адабиёт ва шеърият байрамига айланган тадбирда дастлаб Муҳаммад Юсуф улғайган хонадон, у таҳсил олган таълим маскани, ижоди ва ҳаёти ҳақида тайёрланган видеоролик намойиш этилди.

Таъкидлаб ўтилганидек, шоир ўзбек халқининг дардига, қувончига шерик бўла олган ижодкор бўлган. Ўзининг қисқа умри давомида “Ишқ кемаси”, “Осмонимга олиб кетаман” каби кўплаб шеърий тўпламлар муаллифи сифатида кенг китобхонлар қалбига кира олган.

Муҳаммад Юсуфнинг асарлари оддий, равон ва соддалиги билан халқ оғзаки ижодига ҳамоҳанглиги билан ҳам севиб ўқиб келинмоқда.

Адабий кеча давомида мактабнинг бошланғич ва юқори синф ўқувчилари ҳамда “Ёш божхоначи” тўгараги аъзолари ижросида тайёрланган чиқишлар намойиш этилди. У ёзган шеърлар ўқиб эшиттирилди.

Якунда, тадбирда фаол иштирок этган ижодкор ўқувчиларга диплом ва шоирнинг китоблари топширилди.

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

30.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг