Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Янгиликлар
Коррупцияга қарши курашиш барчамизнинг бурчимиздир Коррупцияга қарши кураш

Коррупция жирканч ва жамиятни емирувчи иллат бўлиб, бу офатга қарши кенг жамоатчилик, ёшу-қари бирдек курашиши зарур. Зероки коррупция деб аталмиш иллатнинг илдизини қуритиш учун ёшларимизда бу иллатга нисбатан нафрат туйғусини шакллантириш муҳим аҳамият касб этади.

2.07.2021

Мини-футбол мусобақаларида божхоначилар фаол иштирок этишди Спорт хабарлари

Божхона ходимлари орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, шунингдек, спорт билан ҳамнафас хизматни ташкиллаштириш мақсадида Тошкент вилояти божхона бошқармасидаги “Ёшлар иттифоқининг” бошланғич ташкилоти ҳамда Ҳарбий сафарбарлик, фавқулодда вазиятлар ишлари ва жанговар тайергарлик гуруҳи ташаббуси билан тизимдаги ёш ходимлар ўртасида спортнинг “мини футбол” тури бўйича “Бошқарма бошлиғи кубоги” мусобақаси ташкил этилди.

2.07.2021

Ота-оналар билан профилактик тадбир ўтказилди Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

Божхона институтида таълим олаётган курсантларни маънавий-ахлоқий ҳамда жисмоний тайёрлаш, ҳуқуқий маданиятини ва ҳуқуқий онгини ошириш, уларда ватанпарварлик фазилатларини шакллантириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

2.07.2021

Андижонда “Гербим - фахрим, ғурурим!” шиори остида тадбир ташкил этилди Маданий-маърифий тадбирлар

Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинганлигининг 29 йиллигини нишонлаш мақсадида Андижон вилояти божхона бошқармасида ёшлар ўртасида давлат рамзларини чизиш ҳамда спортнинг шашка тури бўйича мусобақа ташкил этилди.

2.07.2021

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ХХ сессиясида божхона бошқармасининг ҳисоботи тингланди Маъруза ва чиқишлар

Жорий йилнинг 30-июнь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг видеоконференцалоқа тарзида ўтган йигирманчи сессиясида божхона бошқармаси бошлиғи О.Хожиматовнинг республика ташқи савдо айланмасида экспорт ва импорт товарлар таҳлили бўйича ҳисоботи тингланди.

1.07.2021

Ёшлар - Янги Ўзбекистон бунёдкори Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 25 августда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси ёшлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, 30 июнь – Ўзбекистон Республикаси ёшлари куни этиб белгиланган.

1.07.2021

“eTIR: Яшил йўлак” лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди Халқаро ҳамкорликка оид хабарлар

Жорий йилнинг 29 июнь - 1 июль кунлари Қирғизистон Республикаси давлат божхона хизмати вакилларидан иборат делегациянинг мамлакатимизга амалий ташрифи бўлиб ўтмоқда.

30.06.2021

Коррупция – миллат заволи Коррупцияга қарши кураш

Ҳар қандай тараққиётнинг томирига болта урадиган иллатлардан бири коррупциядир. Одатда коррупция мансабдор шахс томонидан унга берилган мансаб ваколатлари ва ҳуқуқларидан, шунингдек, бу билан боғлиқ расмий нуфуз мақомидан, имкониятлар ва алоқаларидан ўзларининг шахсий манфаатларини кўзлаб қонунчилик ва ахлоқ қоидаларига зид равишда фойдаланишини англатади.

30.06.2021

4 млрд. сўмлик матоларнинг ноқонуний айланмаси фош этилди Тезкор хабарлар

Товар-моддий бойликларни юртимизга турли яширин йўллар билан олиб киришга ҳамда давлат бюджетига тушиши лозим бўлган божхона тўловларини қинғир йўллар билан тўламасликка бўлган уринишлар божхоначилар томонидан ўз вақтида бартараф этилмоқда.

29.06.2021

Заргарлик буюмларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди Тезкор хабарлар

Тошкент халқаро аэропортида тилладан ясалган заргарлик буюмларини ноқонуний олиб ўтишга бўлган уринишлар ўз вақтида бартараф этилди.

29.06.2021

Дроннинг ноқонуний парвозига чек қўйилди Тезкор хабарлар

Мамлакатимизга олиб кириш тақиқланган учувчисиз учиш қурилмаларини айрим фуқаролар томонидан ноқонуний олиб кириш ҳолатлари учраб турибди.

29.06.2021

Божхоначилар салкам 6,5 миллиард сўмлик “мато” операциясини фош этишди Тезкор хабарлар

Бугун божхона органларида тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларга тизимда қулай ва замонавий шарт-шароитларни яратиш, божхона тўловларидан тегишли тартибда имтиёзлар қўллаш борасида кўплаб самарали ишлар амалга оширилмоқда.

29.06.2021

570 млн. сўмлик найранг фош бўлди Тезкор хабарлар

Божхона қонунбузилишига қарши курашиш божхона органларининг асосий вазифаларидан биридир. Бу борада Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Тошкент-товар” божхона пости ходимлари томонидан ҳуқуқбузарликларга қарши кескин кураш олиб борилмоқда.

29.06.2021

“Автомашина дисклари” операциясига чек қўйилди Тезкор хабарлар

Айрим шахсларнинг турли йўллар орқали товар-моддий бойликларни юртимиз ҳудудига ноқонуний олиб киришга уринишларига божхона органлари томонидан ўз вақтида чек қўйилмоқда.

29.06.2021

Божхоначилар спортнинг “минифутбол” тури бўйича “Иттифоқ кубоги”да фахрли II ўринни эгаллашди Спорт хабарлари

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Хоразм вилояти кенгаши томонидан Урганч шаҳар марказида жойлашган “Ёшлик” спорт мажмуасида вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ҳарбий қисмлардаги бошланғич ташкилот аъзоларидан ташкил топган жамоалар ўртасида спортнинг “минифутбол” тури бўйича “Иттифоқ кубоги” ташкил этилди.

28.06.2021

26 июнь - Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни Маъруза ва чиқишлар

Гиёҳвандлик нафақат маълум бир шахсга, балки бутун жамиятга таҳдид солувчи салбий иллатдир. Шу боис унинг олдини олиш мақсадида юртимизда тизимли ишлар йўлга қўйилган бўлиб, ҳар йили “26 июнь - Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни” сифатида белгиланган.

26.06.2021

Психотроп таблеткаларни яшириш наф бермади Тезкор хабарлар

Амалдаги қонунчиликка кўра, ўтказиш пунктларида божхона чегарасини кесиб ўтишда жисмоний шахслар ўз ёнларида психотроп моддалар борлигини декларацияда қайд этишлари шарт. Бунда албатта, божхона органига жисмоний шахснинг яшаш жойи ёки бўлиш мамлакати, тиббиёт муассасаси томонидан берилганлиги, дори воситасининг номи, унинг дори шакли ва даволаш курсининг тавсия этиладиган сони кўрсатилган ҳужжат тақдим этилиши зарур.

25.06.2021

Сифати кафолатланмаган товарларнинг юртимизга ноқонуний олиб кирилишига қарши кураш олиб борилмоқда Ҳуқуқий саводхонлик

Бугунги кунда мамлакатимизда иқтисодиётни ривожлантириш ҳамда бизнес муҳитини яхшилаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Шу қаторда аҳоли саломатлигини асраш, халқимизни сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш юзасидан давлатимиз томонидан кўплаб саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.

25.06.2021

Найранг иш бермади Тезкор хабарлар

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда товар-моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига чек қўйиш юзасидан доимий равишда тезкор тадбирлар ўтказилмоқда.

25.06.2021

Андижонда матбуот хизматлари фаолиятига бағишланган учрашув бўлиб ўтди Тадбирлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев Андижон вилоятидаги шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг матбуот хизмати ходимлари, корхона ва ташкилотларнинг соҳа вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказди. Учрашувда матбуот хизматлари фаолияти, уларнинг журналист ва блогерлар билан ҳамкорлиги даражаси таҳлил қилинди.

25.06.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг