Хусусан, Тошкент халқаро аэропорти чегара божхона пости ходимлари томонидан хорижий авиарейс билан учиб келган фуқаро М.К.нинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганида, унинг юклари орасида божхона назоратидан яширилган ва жисмоний шахслар томонидан божхона тўловларисиз олиб ўтиш меъёридан ортиқ бўлган умумий қиймати тахминан 74 млн. сўмга тенг бўлган 188,7 гр. тилладан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланган.
Халқаро аэропорт ҳудудида аниқланган яна бир ҳолатда божхона пости ходимлари томонидан хорижга йўл олган икки нафар фуқаро М.М. ва М.Т.лар божхона кўригидан ўтказилганида, фуқароларнинг бирига тегишли бўлган қўл сумкасига ҳамда иккинчисининг кийимлари орасига яширилган умумий 53 млн. сўмлик 151 гр. тилладан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
29.06.2021